“Андижон” янги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди
05 jan 2019 15:35
News
“Андижон” янги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди
Машғулотлар Виктор Жалилов бошчилигида ўтказилмоқда. Режага кўра, бугун футболчилар тиббий кўрикдан ўтди. Эътиборлиси уларнинг орасида янгилар ҳам бор. Хусусан, сўнгги икки йилни Малайзия чемпионатида ўтказиб қайтган Бобур Акбаров яна жамоага таклиф этилди. Тажрибали ҳимоячи клуб раҳбарияти билан ўтказган музокарадан сўнг жорий мавсумни “Андижон”да бошлаши аниқ бўлди.
Шунингдек сўнгги йилларни “Нефтчи”да ўтказиб келган қанот ярим ҳимоячиси Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда “Машъал” билан хайрлашишга қарор қилган ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов “Андижон” жамоаси билан келишувга эришди. Ушбу футболчилар ПФЛ талабига биноан бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.
Таркибни кучайтириш мақсадида ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказилмоқда. Янги футболчилар катта эхтимол билан жамоанинг Тошкентда бошланадиган йиғинига келиб қўшилади. Маълумот учун “бургутлар”нинг ўқув-йиғини 8 январдан пойтахтга кўчади.
Туркия йиғинига қадар мураббийлар штаби селекция ишларини якунлаб, таркибни шакллантириб олишга харакат қилмоқда.
Comments