Latest news

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  23 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

«Андижон» янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди News

«Андижон» янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Tags :  Андижон
«Андижон» клуби 10 март куни «Бобур Арена»да янги мавсумдаги биринчи учрашувини ўтказади.

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсни андижонликлар катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Одатда ҳар мавсум олдидан жамоа аъзолари билан мухлислар ўртасида ўзига хос учрашув ташкил этилади ва буни яна бир номи тақдимот маросими деб ҳам аталади. «Бургутлар» биринчи турни сафарда ОКМКга қарши ўтказгач, жамоа аъзолари ўз қароргоҳида иккинчи турга тайёргарликни бошлаганди. 10 март санаси яқинлашгани сари футбол кайфияти ҳам янада кўтарилиб бораётганини мухлислар яхши ҳис қилиб туришибди. Шу мақсадда 9 март санасида «Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар» институтининг анжуманлар залида айнан тақдимот маросими ўтказилди.

Зал мухлислар билан тўлиб-тошди. «Андижон» жамоасини соғинишгани шундоқ сезилиб турарди. Жамоа аъзоларини катта шодиёна ва хурсандчилик билан қарши олишди. Бу эса футболчи ва мураббийларга ўзгача кайфият бағишлади.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Собиржонович Комилов сўзга чиқиб, вилоят ҳокимининг жамоага қараётган эътибори ва қўллаб-қувватловини алоҳида эътироф этган ҳолда янги мавсумда «Андижон»га омад тилади. Бутун мавсум мобайнида футболчилардан ижобий натижалар кутишини, ҳамма вақт мухлисларни хурсанд қилишлари муҳимлиги ва ўз навбатида барча шарт-шароитлар яратилишини қўшимча қилиб ўтди.

Шундан сўнг «Андижон»нинг янги футболчилари бирма-бир таништирилди ва уларга ўз рақамлари туширилган футболкалар топширилди.

Қолаверса, «Андижон» бош мураббийи Александр Хомяков ҳам тадбир давомида сўзга таклиф қилинди. Тажрибали мутахассис аввало, барчани янги футбол мавсуми бошлангани билан қутлади. Жамоа аъзолари масъулиятни чуқур ҳис қилиб турганлиги, албатта, мухлисларни хурсанд қилиш асосий вазифа эканлиги, мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун бор куч ва имкониятларни ишга солишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, «Андижон» клуби раҳбариятидан, жумладан жамоа бош ҳомийси – «Узавтосаноат» АЖ вакили Рустам Абдурашидович Мамажонов ҳам футбол ишқибозларини янги мавсум старти билан табриклар экан, «Андижон»нинг бир неча йиллик истиқболли дастури ҳақида тўхталди. Клуб академиясини ташкил қилиш, болалар футболига эътиборни кучайтириш учун амалий ишлар бошланганлиги ва бунинг учун Беларусдан малакали мутахассислар таклиф қилинганини айтиб ўтди. Яқин келажакда «Андижон» тарбияланувчиларидан Аббос Файзуллаев ва яна шунга ўхшаш бошқа бўлажак футболимиз юлдузлари етишиб чиқишига умид қилган ҳолда клубни ҳар томонлама ривожлантириш борасида ишлар қилинаётганини ҳам билдириб ўтди. Шу билан бирга мухлисларни жамоамизни қўллаб-қувватлаши жуда ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди ва жамоамиз аъзоларига омад тилади.

Бундан ташқари, «Андижон» фан-клуб раиси Нодир Тўйчиев мухлислик маданиятига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини барчага эслатиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам «Андижон» жамоасини фаол тарзда қўллаб-қувватлаш лозимлигини айтиб, барчани стадионга чорлади.

«Андижон» клуби сардори Илдар Маматказин эса жамоа номидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновга футболчиларнинг имзоси қўйилган тўп ва 10-рақамли футболкани тақдим этди ва бу совғани вилоят ҳокими номидан ўринбосари қабул қилиб олди.

Бир сўз билан айтганда, «Андижон» клубининг 2024 йилдаги ўз майдонида бўлиб ўтадиган илк учрашуви олдидан ўтказилган тақдимот маросими жуда кўтаринки кайфиятда ўтди ва бундан футболчилар ҳам, мухлислар ҳам ўзига яраша мотивация олдилар.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика