Latest news

13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  1 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  0 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  1 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  2 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  5 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  24 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди News

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди

Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги вилоят ҳокими Кубоги мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар. Бўлиб ўтган қизиқарли баҳслар якунида энг кучлилар сараланиб асосий ўйинларга етиб келинди.

Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари ўртасидаги кечиб, 2:0 ҳисоби билан якунига етди.
Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Асосий соврин бўлган Андижон вилоят ҳокими Кубоги “Рашмилк” жамоасига топширилди.


Элмурод Эрматов, Андижон

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика