Latest news

01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  0 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  1 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  5 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  13 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1

"Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари дўст бўлишга келишиб олишди News

"Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари дўст бўлишга келишиб олишди

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Водий дербиси бўлгани учун ҳам бу ўйин анча қизиқ кечиши кутиляпти. Биласиз, водийда жамоалар қайси ўринни эгаллаб турганидан қатъий назар ўзаро баҳс олиб борганда майдонда қаттиқ кураш кечади. Шунингдек, мухлислар ҳам бор куч-ғайрат билан ўз севимли жамоаларини қўллашга ҳаракат қилишади. 

Бугун бўлиб ўтадиган "Андижон" - "Навбаҳор" баҳси олдидан ҳар икки жамоанинг ашаддий ишқибозлари бир жойга тўпланиб ўзаро дўстлик ришталарини боғлаш тўғрисида келишиб олишди. Бу таклиф кимдан чиққан бўлса ҳам жуда яхши ўйлабди деймиз. Чунки футбол  пайтида майдонда икки жамоа курашади. Мухлислардан сўраладигани эса ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш. 

Рақиб жамоани ёки мухлисларини ҳақорат қилиш, менсимаслик ёки бошқа хунук ишлар бизга ярашамайди. Европа томонларда кўп кўрганмиз, мухлисларнинг бир-бири билан жанжаллашганини. У - Европа, нима қилса қилаверсин. Бизнинг йўриғимиз бошқа. Бизда осиёликларга хос маданият ва хотиржамлик бор. 

Бугунги тадбирнинг асосий ташаббусчиларидан бири "Андижон" фан клуб етакчиси Нодирбек Тўйчиев бўлди. Икки жамоанинг ашаддий мухлислари бир ерга тўпланиб ўйиндан олдин ўзбекона чойхона ташкил қилинди. Ишқибозлар яхши кайфиятда ўзаро суҳбатлашиб ўтиришди. Бироздан сўнг, аниқроғи 18:00да "Андижон" ва "Навбаҳор" ўртасида футбол учрашуви бошланади. Ўйлаймизки, ўйин пайтида ҳам мухлислар ўз хулқлари билан бир-бирларига намуна бўлишга ҳаракат қилишади.


Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика