Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоаларида ўйнаган туркманистонлик Эльман Тагаев эсингиздами? News

“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоаларида ўйнаган туркманистонлик Эльман Тагаев эсингиздами?

Ўтган мавсум бошида “Навбаҳор” жамоаси таркибни кучайтириш ва осиёлик футболчилар лимитидан унумли фойдаланиш мақсадида туркманистонлик футболчи Эльман Тагаевни таклиф қилди.

Бироқ, ярим ҳимоячининг ушбу жамоадаги фаолияти узоққа чўзилмади. Ёдингизда бўлса Тагаев 2016 йилнинг иккинчи даврасида Ориф Маматказин бошчилигидаги “Андижон” жамоасида ҳам маълум вақт тўп тепган, клуб қуйи лигага равона бўлгач у ҳам кетишга қарор қилганди. Шундай бўлсада иккинчи даврада 12та учрашувда майдонга тушган, мухлисларда ёмон таассурот қолдирмаганди.

Кейинчалик Озарбайжон чемпионатида ўзини кўрсатгач “лочинлар” сафига келиб қўшилганди. Наманганлик ишқибозлар ундан кўп нарса кутишгани рост, боиси ўз вақтида бу жамоада туркманистонлик мураббий Раҳим Қурбонмамедов ва бошқа туркман футболчилари яъни Дидар Хожиев, Давлетмурод Отаев кабилар билан ажойиб таркибни шакллантирганди. Хўш, Элман Тагаев нима учун клубдан кетди? Футболчи интервьюларининг бирида шундай изоҳ берган ва батафсил фикрларини билдириб ўтганди.

“Ҳозирда “Ахал” жамоасида ҳаракат қилмоқдаман. Ўз юртимга қайтиб фаолиятимни давом эттиришни мақул кўрдим. Наманганда кам ўйнаганимни сабаблари бор. Лекин, бу ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Гап мураббийда эмас, Андрей Канчельскис яхши инсон. У билан ўртамизда ҳеч қандай зиддият ва келишмовчилик юзага келмаганди. Кетиш ўзимнинг шахсий қароримдир. Жамоани тарк этсам ўзимга ҳам, уларга ҳам қайсидир маънода фойда бўларди. Аммо, наманганлик ишқибозларни ёдимдан чиқармайман, улар Ўзбекистонда тенгсиз ва ягона. Сафарда ўйнаганимизга қарамай ажойиб муҳитни яратиб бера олишди. Инсон доим ўзи учун тўғри қарорни қабул қилиши керак деб ўйлайман.

“Андижон”ни ўша пайтда пайдо бўлган вазият сабабли тарк этганман. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ. Янги футболчига мослашиши учун маълум бир вақт керак, у ердаги футболчилар, жамоа, шароитга тушиб олиши лозим. Мураббийнинг услуби ва талабларига мос келиш деган нарсалар ҳам бор”,- деганди ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида 2019 йилги мавсумда у “Навбаҳор” сафида 3та ўйинда иштирок этди ва майдонда умумий ҳисобда 75 дақиқа ҳаракат қилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика