Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси News

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги баҳсда (2:1) ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият бўйича “Турон” клубидан шикоят хати келиб тушди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида бош ҳакам Аскер Нажафалиев андижонликлар аъзоси Абдураҳмон Комилов фол амалга оширгани учун унга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, 34-дақиқада “Турон” футболчиси Билолхон Тошмирзаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ва рефери тўғридан-тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатган.

Ушбу вазиятлар эксперт ҳакамлар комиссиясида батафсил кўриб чиқилди ва иккала ҳолатда ҳам хато қарор чиқарилган, деган хулосага келинди. Биринчи вазиятда бош ҳакам узоқ вақт ВАР ёрдамидан фойдаланганига қарамай, қизил карточка эмас, сариқ карточка билан кифояланди. Иккинчи вазиятда эса кутилмаганда қизил карточка кўрсатилди ва табиийки, бу ҳам нотўғри қарор эканлиги айтилди. Натижада, Нажафалиевга ўйин учун белгиланган маошнинг 50 фоизи миқдорида жарима, Суперлиганинг 4 та баҳсидан четлатиш ҳамда қуйи лигага тушиш жазоси қўлланилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика