Latest news

07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  10 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  7 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  4 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  5 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753

Наманганда ўтган "Андижон" - "Турон" учрашувида дуранг қайд этилди News

Наманганда ўтган "Андижон" - "Турон" учрашувида дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.


31 июль, шанба
АНДИЖОН – ТУРОН - 1:1
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Бекзод Арипов
Бошланиш вақти: 20:00

Голлар: Суннатилла Абдуллажонов 38, - 0:1 (Абдулазиз Абдурашидов). Павел Забелин 51, - 1:1 (Абдулҳай Исмоилов).

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Азамат Исроилов (5.Абдувоҳид Ғуломов, 69), 7.Шерзод Ғуломжонов (20.Иззатилло Абдулҳақов, 77), 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпель (10.Владислав Васильев, 46), 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов, 70.Диёрбек Раҳимқулов, 77.Хуршидбек Убайдуллаев (11.Абдулҳай Исмоилов, 46).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Миркомил Лоқаев, 28.Абдураҳмон Комилов.

"Турон": 87.Акмал Ортиқов, 7.Суннатилла Абдуллажонов (14.Дониёр Исмоилов, 84), 9.Ҳумоюн Муртозаев (43.Ким Бойонг, 75), 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазиз Абдурашидов (8.Суннатилла Эрматов, 84), 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев (10.Ихтиёр Тошпўлатов, 74).
Захира: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Давронбек Умиров, 5.Ғиёс Комилов, 20.Фирдавс Чакалов. 

Огоҳлантиришлар: Владислав Касминин 67, Абдуғани Камолов 86.


ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Андижон" - "Турон" 1:1

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдуғани Камолов

84. Ўзгаришлар. "Турон". Абдурашидов ва Абдуллажонов ўрнига Эрматов ва Исмоилов тушди

83. ЗАРБАААА! Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбаси ноаниқ кетди! 

77. Ўзгариш. "Андижон". Ғуломжонов ўрнига Абдулҳақов

75. Ўзгариш: "Турон". Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Ким Бойонг тушди

74. Ўзгариш: "Турон". Билолхон Тошмирзаев ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов тушди

69. Ўзгариш. "Андижон". Азамат Исроилов ўрнига Абдувоҳид Ғуломов тушди 

67. Огоҳлантириш. "Турон". Владислав Касминин

60. Ҳисоб тенглашгач "Турон" ҳужумкорликни оширди, аммо аниқ зарбалар йўқ

51. ГООООООООООООООЛ! Павел Забелин! 1:1. Ўнг қанотдан Абдулҳай Исмоилов узатган тўпни Забелин тўхтатмасдан дарвозага йўллади! 

50. Хавфли вазият! "Андижон"нинг ҳужуми, Пламен Димов тўпга улгурмади, Ортиқов ўз ўрнида

46. Ўзгаришлар. "Андижон". Убайдуллаев ўрнига Абдулҳай Исмоилов тушди, Василий Совпель ўрнига Владислав Васильев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБАААААААААА! "Андижон" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, зарба дарвоза устунига тегиб қайтди! 

41. УХХХ! "Андижон" жарима тўпига эга бўлди, ошириб берилган тўпни ҳимояга ёрдамга келган Ҳумоюн Муртозаев боши билан қайтарди.

38. ГООООООООООООООООЛ! СУННАТИЛЛА АБДУЛЛАЖОНОВ 0:1. Ўнг қанотдан Абдурашидовнинг ҳаволатиб узатган тўпини Абдуллажонов боши билан дарвозага йўллади. 

38. Ўйин темпи паст, дарвоза томон зарбалар деярли йўқ

34. "Андижон"дан қарши ҳужум, Хурсандов олдинга борди ва кутилмаганда йиқилиб тушди, ҳужум узилиб қолди

28. Ҳумоюн Муртозаев! Унинг рақиб жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди!

22. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик танаффус берилди.

20. ЗАРБАААА! Бабичнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдонни тарк этди

18. УХХ! Муртозаев Димов томонидан йиқитилди, "Турон"да хавфли жарима тўпи

9. ЗАРБА! Синиша Бабичнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

6. Ўйин темпи у қадар юқори эмас.

2. Бугунги баҳс Намангандаги "Марказий" стадионда ўтаётганини эслатиб ўтамиз.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика