Latest news

21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 21:10Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 2:1 (Матнли трансляция)  3 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  13 20:35Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка (LIVE)  0 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  35 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

“Андижон”: Таркибга Иброҳим Раҳимов қўшилди. Эртага ўйин бор News

“Андижон”: Таркибга Иброҳим Раҳимов қўшилди. Эртага ўйин бор

Tags :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, андижонликлар бугун 24 феврлаь куни ўз қароргоҳида йиғилди.

Тушликдан сўнг жамоа аъзолари қароргоҳга етиб келди ва 16:30да кечки машғулот бошланди. Сўнгги уч ҳафта давомида Тошкентда йиғин ўтказган “бургутлар”нинг бугунги кундаги холати маҳаллий мухлисларнинг диққат марказида тургани боис уларнинг Олтинкўл стадионига ташрифи оз бўлмади. 

Ашаддий ишқибозлар карнай сурнай садолари билан футболчиларни стадионда кутиб олиб, бутун машғулот давомида турли кричалкалар билан қўллаб-қувватлаган холда, бўлажак мавсум олдидан руҳан далда бўлди. 

Табиийки бундан давралар оралиғида “Андижон” таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ижобий маънода ажабланди ва андижонлик мухлисларга яна бир бор қоил қолди дейиш мумкин.


Дарвоқе, Бахтиёр Ашурматов шу куни мураббий сифатида Андижондаги илк машғулотини ўтказди. Унга машғулотларда ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев яқиндан ёрдам бермоқда. 


Бунгача жамоа машғулотларида иштирок этган Достон Абдураҳмонов билан Ислом Каримов бу сафар йиғинга таклиф этилмади. 

Таркибга эса таниқли футболчи Иброҳим Раҳимов келиб қўшилганини айтиш жоиз. 32 ёшли футболчи илгари “Андижон”да ўйнаб кетганини мухлислар яхши билиш керак. Сўнгги йилларда Раҳимов Тошкентнинг “Локомотив” клубида фаолият юритиб келаётганди. Жорий мавсум “Кафу” “Андижон” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Дарвоқе, жамоамизнинг янги аъзоси бўлмиш Иброҳим Раҳимовнинг хонадонида кеча қувончли кун бўлди. Боиси Раҳимовлар оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Шу муносабат билан клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлар номидан Иброҳим Раҳимовни табриклаймиз. 


“Бургутлар”нинг машғулоти Олтинкўл стадионидаги табиий майдонда ўтказилмоқда. Эртага режага кўра навбатдаги назорат учрашуви ташкил этилади. Спарринг рақибимиз биринчи лига иштирокчиси “Цементчи” бўлади. Учрашув Қувасойда соат 14:00да бошланиши кўзда тутилган. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика