Latest news

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (LIVE)  6 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  0 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 4:0 (матнли трансляция)  24 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12

“Андижон”: Таркибдаги ўзгаришлар ва бўлажак назорат ўйинлари ҳақида News

“Андижон”: Таркибдаги ўзгаришлар ва бўлажак назорат ўйинлари ҳақида

Tags :  Андижон
“Бургутлар”нинг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етиб бормоқда.

Футболчилар бугун ҳам икки маҳал шуғулланди. Кичик жарохат туфайли бир неча кунга умумий гуруҳ машғулотларидан четда қолган Иброҳим Отахонов, Ғулом Ўрунов, Мирзакамол Камолов бугундан яна умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Шоғуломов эса бетоб бўлиб қолгани сабабли даволаниш билан банд. 

Жамоамиз сафига куни-кеча икки нафар янги футболчи келиб қўшилди. Ишқибозларга асосан “Олмалиқ”даги ўйинлари орқали яхги таниш бўлган Достон Абдураҳмонов айни дамда “Андижон” машғулотларида иштирок этмоқда. 1990 йилда таваллуд топган футболчи ўтган мавсум “Машъал” ва “Қизилқум” клубларида харакат қилганди. Таянч ярим ҳимоячиси бўлган Абдураҳмонов ва клуб ўртасида ўзаро келишувга эришилса, футболчи жорий мавсумни “Андижон”да бошлайди. 

Бундан ташқари Отабек Валижонов ҳам бугун жамоамиз машғулотларида иштирок этди. Ушбу футболчи охирги йилларда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Шу боис Бахтиёр Ашурматов унинг қандай имкониятга эга эканлигини яхши билади. Мухлислар яхши билишса керак, Валижонов илгари маълум муддат “Андижон”да ўйнаб кетганди. Шу боис унга жамоа бегона эмас. Футболчи ва клуб ўртасида ўзаро келишувга эришилди ва бу йил Отабек “Андижон”да ўйнайди. 


Эртага яна биринчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа” билан назорат учрашувини ўтказишга келишиб олинди. Унда мураббийлар айрим футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олади. Ўйин “Оқ-тепа” стадионида соат 11:30да бошланиши кўзда тутилган. 21 февраль куни эса йиғинимиз якунига етади. Шу куни “Андижон” сўнгги назорат ўйинини “Нефтчи”га қарши ўтказади. 

Дарвоқе селекция ишлари ҳамон давом этмоқда. Бош мураббий ва раҳбарият айни дамда бир нечта футболчилар билан музокара ўтказаётганини айтиш мумкин. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика