Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  0 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ" News

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ"

Бироз олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби Жасур Жалолиддинов билан келишувга эришганини расман эълон қилди.

Биз бунга аниқлик киритиш мақсадида "Андижон" клуби спорт директори Бобуржон Алимардоновга мурожаат қилдик. 

"Жасур Жалолиддинов ҳозирча "Андижон" футболчиси. Унинг клубимиз билан йил охиригача мўлжалланган шартномаси бор. "Локомотив" билан бу борада музокара ўтказганимиз йўқ. Менимча, матбуот хизмати бироз шошилди", - деб гап бошлади "Андижон" спорт директори.

- Жалолиддинов барибир "Локомотив"га ўтса, "Андижон" унинг учун товон пули оладими? 

- Албатта, чунки унинг амалдаги шартномаси бор. Йил бошида Жасур клубимизга келганида ёзда фақатгина хориж клубидан таклиф бўлса, уни эркин агент сифатида қўйиб юборишга келишилган ва шартномасида шу банд бор. Лекин Ўзбекистоннинг исталган бошқа клубига ўтса, товон пули олишимиз керак.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика