Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида... News

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида...

Бугун Андижонда футбол байрами! Coca Cola Суперлигасининг 19–тур ўйинларини “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб беради.

Учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Сабаби, “Андижон” иккинчи даврани муваффақиятли бошлади, бироқ, сўнгги икки турдаги мағлубиятлар мухлисларни хафа қилгани бор гап. Қолаверса, бугун “Андижон” ўз мухлислари қаршисида ўйнайди ва уларни хурсанд қилиш учун майдонга тушиши аниқ.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини иккинчи даврада тўҳтатиб бўлмаяпти. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа иккинчи даврада бешта учрашув ўтказиб, шуларнинг 4тасини ғалаба билан якунлаган бўлса, сафарда “Бухоро” жамоаси билан дуранг ўйнади. Кўриб турганингиздек, “Сўғдиёна” “авжига” чиққан пайт.

“Андижон” ҳамда “Сўғдиёна” жамоаларнинг иккинчи даврадаги учрашувлари:
“Андижон” – “Бухоро” 2:0
АГМК – “Андижон” 2:2
“Металлург” – “Андижон” 0:2
“Андижон” – “Навбаҳор” 0:1
“Пахтакор” – “Андижон” 5:1

“Сўғдиёна” – “Локомотив” 1:0
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 1:2
“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:0
“Бухоро” – “Сўғдиёна” 1:1
“Сўғдиёна” – АГМК 1:0

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоаларининг сўнгги бешта мавсумдаги ўзаро учрашувлари:
Бугунги жамоалар 2011 йилги мавсумдан шу кунгача ўзаро 9 маротаба баҳс олиб боришди. Ўтказилган 9 учрашувнинг тўрттасида “Андижон” жамоасининг қўли баланд келган бўлса, жиззахликлар ҳам 4 та учрашувда ғолиб бўлишган. Атиги битта учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.
Жорий мавсумнинг биринчи даврасидаги ўйини Жиззахда бўлиб ўтганди ва ўшанда ҳимоядаги хатолар эвазига "Андижон" 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учраганди.

2011 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 2:1
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:1
2014 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 1:2
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:0
2015 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 3:2
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:2
2016 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 3:0
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:0
2019 йил:
“Сўғдиёна” – “Андижон” 2:1
“Андижон” - “Сўғдиёна” ?:?

Учрашувни Зокир Қодиров бошқариб боради
Бугунги учрашувни бошқариш вазифаси навоийлик Зокир Қодировга юклатилган. Жорий мавсумда 13 та учрашувни бошқарган Қодиров “Андижон”нинг битта, “Сўғдиёна”нинг учта ўйинида бош ҳакамлик қилган. Зокир Қодировга қанотларда Руслан Самандаров ва Расул Фозиловлар ёрдам бериб боришади.

Учрашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади
“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳс соат 18:00дан эътиборан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади. Учрашувни спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.


Andijan

Superliga. Round 19

13/09/2019, 18:00

0
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'
30'  Farhod Bekmurodov
61'  Farhod Bekmurodov (Shakhzod Ubaydullayev)
71'  Sardor Azimov (Qahramon Bahodirov)
82'  Farkhod Mirakhmatov
86'  Ruzimbay Ahmedov (Abdullo Alimov)
46'  Ivan Nagaev (Nuriddin Khasanov)
63'  Шахбоз Джурабеков
65'  Jasur Khasanov O (Muhammadanas Hasanov)
90'  Jamshid Boltaboev (Sanjar Rashidov)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика