"Андижон": "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёргарлик бошланди
20 apr 2016 12:43
News
"Андижон": "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёргарлик бошланди
Маълумки, келаётган шанба оқшомида "Андижон" “Сўғдиёна”ни қабул қилади.
“Бухоро”га қарши ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди ва кечадан яна Андижонда навбатдаги баҳсга тайёргарлик бошланди.
Таркибга Раббимжон Ҳасановнинг қайтганини айтиш лозим. “Зомин”га қарши Кубок баҳсида оёғидан жарохат олиб, маълум муддатга сафдан чиққан футболчи кеча ўзи якка тартибда машғулот ўтказди. Шунингдек у билан бирга ҳимоячи Турсунбой Ҳусанов ҳам енгил жарохат сабаб индивидуал тарзда шуғулланди.
Link :
Source : fcandijon.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments