“Андижон-SGS” Туркияда йиғин ўтказади
28 jan 2023 13:45
News
“Андижон-SGS” Туркияда йиғин ўтказади
“Андижон-SGS” бу йил ўз олдига Про-лига мусобақасида муносиб иштирок этиб, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб беришни мақсад қилган.
Бўлажак расмий ўйинлар бошланиши олдидан жамоа мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда. Мураббийлар штабининг тайёргарлик режаси ва таклифига биноан “Андижон-SGS” февраль ойининг 10-24 кунлари Туркия давлатининг Анталия шаҳрида йиғин ўтказишни мақсад қилган.
Мазкур хориж йиғинни ташкил этишдан кўзланган мақсад, футболчиларнинг функционал тайёргарлигини янада кучайтириш, қолаверса жорий йилнинг апрель ойида Испаниянинг Барcелона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Биз юлдузларни кашф этамиз” халқаро мусобақасида фаол иштирок этишдир.

Link :
Source : "Андижон-SGS" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments