Latest news

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  35 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  57 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  115 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди News

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига зўр бераётган “Андижон-SGS” жамоаси машғулотлар билан бирга, назорат ўйинларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан, жамоа 21 февраль куни Босния ва Герцеговина давлатининг "Ступчаница" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Рақиб жамоа билан ўртоқлик ўйини аввалдан режалаштирилмаганди. "Ступчаница" бош мураббийи билан Анталия шаҳрининг ўзида тўсатдан учрашиб қолган жамоа раҳбарияти “Андижон-SGS” футбол клуби лойиҳаси ҳақида қисқача таъриф бериб ўтди. Бу эса уларда қизиқиш уйғотди ва ўз ўйинларини ташкил этаётган агентларга мурожаат қилиб, Андижон клуби билан ўйнаб кўриш истаги борлигини билдирди. Табиийки европаликларни таклифи “Андижон-SGS” вакилларини ҳам эътиборсиз қолдирмади ва рақиб жамоа таклиф этган стадионга бориш учун розилик билдирди.

Ўйин аввалида яна ҳар икки клуб президентлари ва бош мураббийлари ўзаро яқиндан танишиб, фикр алмашди. "Ступчаница" клуби президенти Семир Дегирмендзиc ва бош мураббий Дзенан Заимович “Андижон-SGS”нинг иқтидорли футболчиларини диққат билан кузатишларини билдириб, клуб президенти Зафархўжа Раҳимов жуда яхши лойихага асос солганини мамнуният билан билдириб, омад тилади ҳамда кейинчалик ҳам бу каби ўртоқлик ўйинларини олдиндан режалаштирилган холда, юқори савияда ўтказишга келишиб олинди.

Ўз навбатида клуб президенти Зафархўжа Раҳимов ҳам клубнинг эсталик совғаларини "Ступчаница" вакилларига улашиб, уларга ҳам омад тилади.

Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, таркиб бўйича сўзсиз "Ступчаница" клуби фаворит эди. Ўйинда дастлаб ҳисобни европаликлар очишгани ҳам бунга мисол бўла олади. Сабаби Босния жамоаси сафида бир қатор легионер футболчиларни учратиш мумкин эди. Аммо кейинчалик андижонлик футболчилар ҳам осонликча таслим бўлмасликларини исботлаш мақсадида комбинацион ўйин кўрсатиш орқали ҳужумга зўр берди.

Натижада “Андижон-SGS” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларига олган холда, кетма-кет голлар уриб якунда ғалаба қозонди. Дарвоқе, мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори бўлди дейиш мумкин. Европа ва Осиё клубларининг қарама-қаршлигини бошқа клуб вакиллари ва маҳаллий аҳоли ҳам диққат билан кузатиб борди. Уларнинг орасида сербиялик футбол агентларини учратганимизни ҳам айтиб ўтиш лозим. Андижонлик ёш футболчилардан учралган мағлубиятдан сўнг табиийки "Ступчаница" бош мураббийининг кайфияти яхши эмасди. Лекин у ўзини профессионалларча тутди ва учрашув якунига етгач, бутун жамоасини майдонга олиб чиқиб, “Андижон-SGS” жамоасини табриклаб, эсталик учун умумий кўринишда суратга тушишга рози бўлди.

Шу тариқа Анталиядаги навбатдаги синов-назорат учрашувида “Андижон-SGS” ўз активига уч очко ёздириб қўйди.

"Ступчаница" - "Андижон-SGS" 2:3
Анталия, Белек шаҳри. “Фанатик Белек” стадиони.
Голлар:
28' Шаҳбоз Жумабоев (1:1), 35' Абубакир Мўйдинов (1:2), 48' Миржалол Мирзаев (1:3).

“Андижон-SGS”: Асилбек Тожиддинов, Дилмурод Абдуқаҳоров, Отабек Мўминов, Юрсинали Топволдиев, Хожиакбар Мўминов, Озод Қаҳҳоров, Шаҳбоз Жумабоев, Абдумуталиб Режаббоев, Абубакир Мўйдинов, Шокиржон Одилжонов, Миржалол Мирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдумалик Нурмуҳаммадов, Фазлиддин Зуҳриддинов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Зайниддин Хамрабоев, Абдулҳамид Турғунбоев, Файзулло Нурмуҳаммадов, Муҳаммаддиёр Ҳотамхонов, Омаджон Турсуналиев.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика