Latest news

12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  41 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1

“Андижон-SGS” футболчиси ва ЎзФҲМ ҳаками келишилган ўйинларда айбдор деб топилиб, футболдан умрбод четлатилди – ЎФА Этика кўмитаси News

“Андижон-SGS” футболчиси ва ЎзФҲМ ҳаками келишилган ўйинларда айбдор деб топилиб, футболдан умрбод четлатилди – ЎФА Этика кўмитаси

ЎФА Этика қўмитаси келишилган ўйинлар билан боғлиқ ҳолатни фош этди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Андижон-SGS” клуби футболчилари ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан Телеграм мессенжерида алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган. Шунингдек, Л.Долимов “Андижон-SGS” клубининг футболчилари Шахбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдукаххаров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023-йил 25-май куни Про лига доирасидаги “Навбаҳор Фарм” ва “Андижон-SGS” ўртасидаги учрашувнинг нажижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузгани учун айбдор деб топди. Унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси қўлланилди.

Шунингдек, “Андижон-SGS” клуби футболчиси Ш.Жумабоев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Юқоридагилар билан бирга, футболчилар Д.Абдукаххоров ҳамда Ж.Қиличев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига кўра айбдор деб топилиб, Д.Абдуқаххоровга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси; Ж.Қиличевга нисбатан эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, “Sportradar” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради", -дейилади ЎФА баёнотида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика