Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди News

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди

Тошкентда йиғин ўтказаётган «Андижон» жамоаси селекция ишларини жадал суръатда олиб бормоқда.

Ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида  Бобуржон Омонов таклиф этилди.

Маҳоратли ҳимоячини мухлислар яхши билишса керак бунгача асосан «Бухоро» жамоасида ўйнаб келаётганди. Бугун Омонов «бургутлар» билан расман келишувга эришди ва шу тариқа жорий мавсумни «Андижон»да ўтказадиган бўлди.

29 ёшли футболчи универсал ҳисобланиб, мудофаа чизиғининг исталган чизиғида бирдек ўйнай олади.

Маълумот учун, Бобуржон Омонов ўтган мавсум «Бухоро» таркибида 22та ўйин (жами 1915 дақиқа) ўтказиб, 1та гол ва 4та сариқ карточка қайд этган.
 


«Андижон»нинг навбатдаги хариди - Руслан Мельзитдинов. Тажрибали футболчи ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаганди.

Футболчилик фаолияти давомида, «Нефтчи», «Бунёдкор», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Шўртан» ҳамда «Сўғдиёна» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мельзитдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Олий лигасида (ҳозирги Суперлига) 200га яқин расмий учрашувда майдонга тушганини эътироф этиш лозим.

Шунингдек у ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоа таркибида ҳам расмий учрашувларда иштирок этган.

Руслан бундан ташқари икки бор ўзини хориж клубларида синаб кўрган, хусусан Қозоғистоннинг «Жетису» ва Эроннинг «Нафт МИС» жамоаларида маълум муддат фаолият юритиб қайтган.

1985 йил Фарғона вилоятининг, Қўқон шаҳрида таваллуд топган футболчи сўнгги йилларда майдонда марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келмоқда.

Бугун «Андижон» ва Руслан Мельзитдинов ўртасида расман келишувга эришилди.  


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика