Latest news

22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  38 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  0 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 21:10"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  3 20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  6 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  22 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  3 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  5 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   10

"Андижон" қисқа муддатли таътилга чиқди News

"Андижон" қисқа муддатли таътилга чиқди

"Бургутлар"нинг навбатдаги йиғини якунига етди.

Фарғона шаҳрида ўтказилаётган "Хоким Кубоги" турнирида иштирок этган "Андижон" ўз гуруҳида кейинги босқичга чиқа олмади. Хабарингиз бор, кеча Александр Хомяков жамоаси ПРО-Лига вакили "Турон" билан нурсиз дуранг қайд этди.

Шундан сўнг жамоа аъзолари уч кунлик таътилга йўл олди. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Бунгача жамоа кўригида бўлган тожикистонлик ҳимоячи Ойбек Абдуғаффаров ўзидан илиқ таассурот қолдирмагани сабабли ортга қайтиб кетди. Ҳозирда 25 ёшли футболчи "Хўжанд" машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим. Ундан ташқари, Латвиянинг "Вентспилс" жамоасидан кўрикка таклиф этилган ярим ҳимоячи Роман Мацкевичга ҳам жавоб бериб юборилди. Украиналик Дмитро Зозуля эса уйига бориб келиш учун мураббийлардан рухсат олган ва марказий ҳимоячи 7 февраль куни "Андижон" таркибига келиб қўшилиши кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан Зозуля бу йилги мавсумни андижонликлар таркибида ўтказади.

"Бургутлар" чемпионат стартига қадар пойтахтда шуғулланишни режалаштирган. У ерда яна бир нечта синов-назорат учрашувлари ташкил этилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика