Latest news

13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  6 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  3 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди News

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Суперлига 9-тур доирасидаги "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 3-дақиқасида Абдуллоҳ Олимовнинг олисдан йўллаган жарима тўпини аввалига Санжар Қувватов қўлларидан чиқариб юбориб, иккинчи уринишда ушлаб олди. 8-дақиқада Машариповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов боши билан Драган Черанга етказиб берганди. Черан эса яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

16-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов эгаллаб олди.

18-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Виталий Мирний қайтариб юборди. 

20-дақиқада Жалолиддин Машарипов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага йўллаган зарбасини Виталий Мирний эгаллаб олди. 

28-дақиқада Ойбек Қиличев тўпни ўнг қанотдан олдинга ташланаётган Бобур Амоновга етказиб берди. Бобур эса "Пахтакор" жарима майдончасида турган Фарҳод Бекмуротовни тўп билан таъминлаганди. Фарҳод зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 

45+1-дақиқада Машарипов томонидан ошириб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Виталий Мирний ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди. 

Кейинги дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди, Қувватов ўз ўрнида. 

45+2-дақиқада Илдар Маматказин Драган Черанни ушлаб қолгани учун бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Чераннинг ўзи аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 

Иккинчи тайм бошланди.

55-дақиқада меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, ўнг қанотдан ошириган тўпга Черан озгина кеч қолди. 

58-дақиқада Убайдуллаевнинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. 61-дақиқада Чераннинг яқин масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

74-дақиқада Ҳамдамов ва Алижоновнинг яқин масофадан тепган тўпларини Мирний қайтариб юборди. Кейинги дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. 

80-дақиқада Шаҳбоз Жумабоевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

81-дақиқада Черан оширган тўпни Сергеев дарвозага тепди, Мирний қайтарган тўпни Марат яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:2. 

85-дақиқада майдон марказидан бошланган ажойиб ҳужум чиройли комбинация ёрдамида давом эттирилди, Бикмаев эса 18 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди - 0:3. 

Учрашувда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига, 9-тур.

"Андижон" - "Пахтакор" 0:3

Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.  

Комиссар: Сардор Қудратуллаев. 

Голлар: Драган Черан 45+3 пенальти, - 0:1. Марат Бикмаев 81, - 0:2. Марат Бикмаев 85, - 0:3.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов.
Заҳира: Руслан Матниёзов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Сулаймонов, Дониёр Исмоилов, Хушнудбек Авилов, Бобиржон Акбаров.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич.
Заҳира: Элдор Суюнов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов. Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудҳожаев, Собир Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев 42, Радосав Алексич 64, Марко Симич 67.


Andijan

Superliga. Round 9

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 45', Marat Bikmayev - 81', Marat Bikmayev - 85'

45'
90'
42'  Shakhzod Ubaydullayev
45'  Ildar Mamatkazin
59'  Abdullo Alimov (Abbos Otakhonov)
64'  Radosav Aleksich
74'  Abdurakhmon Abdulkhaqov (Ruzimbay Ahmedov)
79'  Shakhzod Ubaydullayev (Shahboz Jumaboev)
45'  Dragan Ceran
67'  Marco Simic
76'  Sardor Sobirkhodjaev (Vladimir Kozak)
78'  Dostonbek Hamdamov (Marat Bikmayev)
81'  Marat Bikmayev
85'  Marat Bikmayev
90'  Odiljon Hamrobekov (Farrukh Sayfiev)



Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика