Latest news

22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  6 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:35Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида "Фулад"га мағлуб бўлди  2 21:03Конференциялар лигаси. "Легия" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:50"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин  1 20:24"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"  17 19:55"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4 19:31Де Брюйнега Саудия Арабистонидан йилига 24 млн евро таклиф қилишди  2 18:12Анчелотти "Реал"дан кетгач, Италияга қайтиши мумкин...  11 17:45Осимхен қанча маош сўраётгани маълум  2 17:23"Арсенал" икки ёш иқтидори билан янги шартнома имзоламоқчи  1 16:47Винисиус 1 миллиардлик таклифни рад этди  3 16:25Игорь Сергеев: "Терма жамоадан чақирув? Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан"  25 15:54"Пахтакор" - ОКМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:25Муҳаммадали Ўринбоев: "Пахтакор" – чемпион жамоа. Шундай экан, Кубокда охиригача курашамиз"  5

"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди News

"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди

2023 йилги мавсум ҳали якунланмаганига қарамай "Андижон" аллақачон келажак ҳақида ўйламоқда.

Клуб скаут лавозимини эгаллайдиган россиялик мутахассис Николай Егоричев билан битим имзолади. Championat.Asia ўқувчилари Николайни сайтимиздаги мухбир сифатидаги фаолияти орқали билишади.

Николай Егоричев скаутинг бўйича TalentScout рус курсини тугатди, итальян скаутинг агентлиги бўлмиш A2M (Марказий Осиёдаги бозор бўйича) билан ҳамкорлик қилди, шунингдек ФНЛнинг "Акрон" клубидаги амалиёт ўтади (ўзбекистонлик ёш футболчиларни таҳлил қилди).

Егоричевнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

• "Андижон"нинг ҳозирги ўйинчилар ва захира имкониятларини баҳолаш;

• ёшлар жамоаларини таҳлил қилиш ва асосий жамоада имконият олишга лойиқ бўлган истиқболли футболчиларни аниқлаш;

• "Андижон"нинг биринчи ва ёшлар жамоаларида кучайишга муҳтож бўлган позицияларини аниқлаш;

• ўйинчиларни излаш ва таҳлил қилиш (ҳам ташқи бозорда, ҳам ички);

• "Андижон" ўйинчиларини хориж бозорларига олиб чиқиш (жумладан, футболчиларнинг хориж клубларида кўрик ва амалиётларини ташкил қилиш).

Шундай экан, "Андижон" қишки трансфер ойнасига олдиндан тайёр бўлмоқчи ва режали тарзда келаси мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, "Андижон" штатида ўзининг скаутига эга бўлган Ўзбекистондаги илк клубга айланди.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика