Latest news

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди News

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

Tags :  Андижон
Ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғинни якунлаган андижонликлар 20 февралдан яна ўз қароргоҳида тўпланиб машғулотларга киришди.

Икки кунлик таътилдан сўнг футболчилар душанба куни Андижонда йиғилиб, тушликдан сўнг тренажёр залида жисмоний томондан ишлади. Бугундан эса машғулотлар яна кунига икки маҳалдан ўтказилади. Ушбу йиғин икки ҳафта давом этади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича,  машғулотлар билан бирга яна назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади.

Бу борада спарринг рақиб сифатида биринчи лига қатнашчилари бўлган “Истиқлол” ва “Ёзёвон-Лочинлари” каби жамоалар билан музокара ўтказилиши режа қилинган. Бунгача жамоа йиғинида иштирок этиб келган Ғайрат Жўраев эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди.

Таркибга эса Алишер Тўхтасинов билан Даврон Турсунов қўшилганини маълум қиламиз. Тўхтасинов ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Турсунов мавсум-2016ни “Андижон”да бошлаб, кейинчалик соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Эндиликда у яна аввалги спорт формасини тиклаб боришга харакат қилмоқда.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика