Latest news

22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  11 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  5 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи News

"Андижон" Осиёнинг энг яхши мураббийига таклиф юбормоқчи

Хабарингиз бор, яқинда “Андижон” жамоасида бош мураббий истеъфоси юз берди.

Бунгача жамоа бошқарув постида ишлаб келган Александр Хомяков ўз аризасига кўра, “бургутлар” лагерини тарк этди. Шунингдек унинг яқин ёрдамчиси бўлган Жамшид Саидов ҳам ўз аризасига кўра жамоа билан хайрлашди.

 

Шу боис эндиликда “Андижон” футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабига янги мутахассисларни таклиф этишни режалаштириб турибди. Олинган маълумотларга кўра, андижонликлар Рауф Инилеевга таклиф юбормоқчи. 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийси дея эътироф этилган 70 ёшли мураббий яқин орада “Андижон” раҳбарияти билан музокарага киришиши мумкин. Мухлислар яхши билишса керак, Рауф Талгатович 2006 йили “Андижон” жамоасини бошқарганди. Ўша йили биринчи даврани жамоа 5-ўринда якунлаган бўлса-да, Инилеевга чиқиш эшиклари кўрсатилиб, унинг ўрнига Эдгар Гесс олиб келинганди. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Инилеев бу сафар “Андижон”га маслаҳатчи мураббий сифатида келиши мумкин. Чунки бош мураббий лавозимига Диёрбек Мирзабоев асосий номзод эканлигини айтиш мумкин. 2018 йилдан буён жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган 35 ёшли Диёрбек Мирзабоев клуб раҳбариятининг қарорига кўра, эндиликда бошқарувни ўз қўлига оладиган бўлди.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика