Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  13 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди News

"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди

"Бургутлар" Анталия йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини режадагидек Босния ва Герцеговинанинг "Борас Баня-Лука" жамоасига қарши ўтказди.

"Миракл" стадионидаги мазкур учрашув кутилганидек кескин ва муросасиз тарзда кечди. Бу сафарги рақиб анча жиддий бўлиб, ўтган йили Боснияда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва ҳозирда мавсумнинг биринчи қисмидан кейин 2-ўринда бормоқда. Қолаверса, клуб Европа Конференция лигасида иштирокини давом эттирмоқда.

“Андижон” кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Учрашувда Хомяков жамоаси тезкор гол уриши ҳам мумкин эди. Майдон марказидан узатилган ажойиб пасдан кейин ҳужумчи Ислам Машуков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ Исламнинг зарбаси йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлган ҳолда жамоасини голдан сақлаб қолди.

Бўлим охирларида эса “Андижон” дарвозабони Элдор Адҳамов ҳам ўз сейвини намойиш қилган ҳолда рақибнинг хавфли зарбасини бартараф қилди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида жамоамизда тўлиқ таркиб алмаштирилди. Учрашувдаги ягона гол эса 73-дақиқада боснияликлар томонидан киритилди.

Яна бир вазиятда эса Лука Ускокович дарвозамизга кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди. Учрашув охирларида “Андижон”нинг босниялик легионери Мирзад Механовичда ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Аммо унинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ушбу беллашув “Андижон” учун жуда  фойдали бўлди. Боиси, ўйин ритмида бўлиб турган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олди", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "бургутлар"нинг навбатдаги ўйини 7 февралга белгиланган ва шу куни иккита рақибга қарши майдонга тушади.


"Андижон" – "Борас Баня-Лука" 0:1
2 февраль. Анталия. "Миракл" стадиони.
Гол
: Барт Мейжерс, 73 – 0:1.
Ҳакамлар: Турул Челик, Ахмед Айдинсой, Ибраҳим Ўздемир.
Огоҳлантиришлар: Шохжаҳон Ёрқинбоев – Сржан Граховас, Барт Мейжерс.

"Андижон": Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Миомир Журичкович, Усмонали Исмоналиев, Олег Зотеев, Абдулвоҳид Ғуломов, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Лука Ускокович, Абубакир Ашуров, Абдураҳмон Комилов, Сардор Азимов, Дониёр Абдуманнопов, Дамир Темиров, Искандар Шойқулов, Мирзад Механович, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Шахром Самиев.

"Борас Баня-Лука": Филип Манойлович, Саво Шушич, Барт Мейжерс, Лука Зорич, Себастян Херера, Зоран Квершич, Сржан Граховас, Давид Вукович, Стефан Савич, Давид Чавич, Жорже Деспотович.


Фото: "Андижон" футбол клуби матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика