«Андижон» нигериялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди
05 mar 2020 10:13
News
«Андижон» нигериялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди
«Андижон» жамоаси трансфер ойнаси якунланиб бораётган бир паллада ўз сафини яна икки нафар легионер билан тўлдириб олди.
Александр Хомяков марказий ҳимоя чизиғи билан марказий ярим ҳимояни янада кучайтириш мақсадида нигериялик футболчиларни таклиф этган.
1993 йил Нигерия давлатида таваллуд топган Эммануэл Аривачукву марказий ҳимоячи ҳисобланиб, Ироқнинг «Нафт Майсан» жамоасидан таклиф этилди.
1995 йилда туғилган яна нигериялик Ибе Микаэл эса марказий ярим ҳимояда харакат қилади. Ушбу легионер ҳам яқинда «бургутлар» аъзосига айланди.
Ушбу хорижлик футболчиларнинг хужжатлари шу кунларда тўлиқ расмийлаштирилади ва катта эҳтимол билан «Андижон»нинг 8 март кунги «Насаф»га қарши кечадиган учрашувида дебютини ўтказади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments