Latest news

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  2 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  14 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  53 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида News

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида

Tags :  Андижон
Хабарингиз бўлса керак, андижонликлар айни дамда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоамиз кеча “Сўғдиёна” билан назорат учрашувини ташкил этди. Ҳозирча таркибга янги келиб қўшилган футболчилар йўқ. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокара олиб борилмоқда.

Кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли машғулот майдонида ўтган учрашувда ҳисоб якунда 1:1 кўринишда бўлди. Ҳисобни аввалига “бургутлар” очишга эришди. Ҳимоячи Жавлон Гусейнов жарима тўпини усталик билан амалга оширди. Дарвоза томон таҳминан 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Гусейнов ажойиб тарзда амалга ошириб, учрашувда ҳисбни очишга эришди – 1:0.

Аммо иккинчи бўлим сўнггиларига борганида жиззахликлар мувозанатни тиклади. Захирадан майдонга тушган Қаҳрамон Баҳодиров ўзини кўрсатди– 1:1.

“Андижон” – “Сўғдиёна” 1:1.

“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Турсунбой Хусанов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Мирзакамол Камолов, Роббим Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Алишер Тўхтасинов, Тимур Васильев, Алишер Шоғуломов.

Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Бахтиёр Қосимов, Артур Маматказин,

Рустам Аъзамов, Абдумалик Абдуллаев, Анвар Бердиев, Фарруҳ Мирзаев, Бобур Акбаров.

“Сўғдиёна”: Темур Ғаниев, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳамедов, Сарвар Жўраев, Элёр Орипов, Жаҳонгир Жиямуродов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Сардор Собирхўжаев, Темур Ҳакимов, Фарруҳ Шотурсунов.

Захирадан тушганлар: Музаффар Абдуллаев, Шаҳзод Каримов, Қаҳрамон Баҳодиров, Санжар Риҳсибоев.  

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 21 февраль куни “Нефтчи”га қарши кечади. Режага кўра шу куни Тошкентда йиғин якунига етади.  


ЁШЛАРИМИЗДА ҒАЛАБА

Нозим Муллаохунов бошчилигидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ҳам кеча навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди. “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёшлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мураббий қуйидаги таркибдан фойдаланди: Баракатилло Исроилов, Мадамин Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Дилмурод Маҳмудов, Шохруҳ Эргашев, Аброр Комилов, Шохсултон Парпиев, Алишер Абдувоҳидов, Рўзивой Абдуғаффоров, Шохжаҳон Ҳасанов, Салоҳиддин Салоҳиддинов.

Захирадан майдонга тушди: Хотам Ҳайдаров.

Гол: Шохжахон Хасанов.


“Андижон” ФК матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика