Latest news

11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  26 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1

“Андижон” назорат учрашувида “Цементчи”ни мағлуб этди News

“Андижон” назорат учрашувида “Цементчи”ни мағлуб этди

Жорий мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар ўз майдонида супер лига иштирокчиси бўлган Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўртоқлик ўйини Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг майдонида ташкил этилди. Гарчи учрашув назорат-синов мақоми остида ўтган бўлсада, майдонда кескин кураш кечганини таъкидлаш лозим. Жамоалар ғалаба илинжида астойдил харакат қилди. Қолаверса ҳар икки клуб таркибида кўрикда бўлиб турган футболчилар ўзларини кўрсатиш учун ҳам майдонда бор кучини бериб ўйнади.  
 
Жамоалар гол уриш учун бир нечта хавфли вазиятларни юзага келтирган бўлсада, биринчи таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа сафида ўзгаришлар юз берди.

Майдон марказида меҳмонлар ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима тўпини ҳимоячи Дилмурод Маҳмудов амалга оширди. Тўп “Цементчи” жарима майдонига ошириб берилгач, ҳимоячи Иқбол Бобохонов ва дарвозабон Фаррух Турдалиев ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келди. Натижада тўп даровза тўридан жой олди – 1:0.


Шундан сўнг қувасойликлар ҳисобни тенглаштиришга уринди. Аммо учрашувда бошқа гол қайд этилмади. Натижада назорат ўйини “бургутлар”нинг ғалабаси билан якун топди. Асосийси бу каби синов-назорат ўйинларида мураббийлар натижадан ҳам кўра, қўли остидаги футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олди.  

Шу тариқа “Андижон”нинг иккинчи босқич йиғини якунига етди ва футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинди. Энди андижонликларнинг ўқув-йиғин машғулотлари 23 январдан Тошкентда давом эттирилади. Бўлажак йиғин давомида “Андижон” супер лига клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган.  


Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, маълум муддат “Сўғдиёна” йиғинида иштирок этган иқтидорли ярим ҳимоячи Ойбек Нурматов яна “Андижон” ихтиёрига қайтиб келди. Ундан ташқари ўтган мавсум “Цементчи” сафида ўйнаган ҳимоячи Маъруф Зокиржонов ҳам куни-кеча “Андижон” таркибига келиб қўшилди. “Машъал-2” сафида ўйнаган ярим ҳимоячи Муни-Мирмуҳсин Юсуповни ҳам мураббийлар кўрикдан ўтказишаётганини айтиш лозим. Шунингдек ўтган йили “Янгиер” дарвозасини кўриқлаган иқтидорли посбон Ҳусан Олимжоновни ҳам айни дамда “Андижон” йиғинида иштирок этаётганини маълум қиламиз.  
 
Мураббийлар штаби Тошкентдаги йиғин чоғида асосий эътиборни таркибни шакллантиришга қаратади. Айни дамда селекция ишлари бўйича кенг кўламда иш олиб борилаётганини ва бу борада бир нечта тажрибали футболчилар билан музокара ўтказилаётганини айтиш лозим. Шу боис пойтахт йиғинида бир қатор янги номлар таркибга келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда яна маълумот бериб борамиз.  

 
20.01.2018 йил
Назорат учрашуви
“Андижон” – “Цементчи” 1:0 (0:0)
Андижон. “БЎФМ” майдони.
Ҳакамлар: 
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Элзиёд Исомиддинов.

“Андижон”: Хусан Олимжонов, Артур Маматказин, Ильдар Маматказин (С), Миршоҳид Олимов, Алишер Тўхтасинов, Ойбек Нурматов, Усмонали Исмоналиев, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов, Уйғун Бобоназаров, Алишер Абдувоҳидов.  
Захирадан майдонга тушганлар: Шохрух Эргашев, Иброҳим Отахонов, Жаҳонгир Маҳсудов, Дилмурод Маҳмудов, Муни-мирмуҳсин Юсупов, Маъруф Зокиржонов.

“Цементчи”: Фаррух Турдалиев, Айбек Нурбоев, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов (С), Иқбол Бобохонов, Элёр Мамасолиев, Суннат Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Аббос Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Даврон Исоқов.  
Захира: Тимур Усмонов, Абдурасул Комилов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Сардор Қаҳҳоров, Фурқат Ҳасанбоев, Отабек Исроилов, Жамшид Қобулов.      
   
 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика