Latest news

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

"Андижон": Муҳамедов ва Каримов келди News

"Андижон": Муҳамедов ва Каримов келди

Чемпионат стартига қадар таркибни янада кучайтиришга харакат қилаётган «Андижон» селекция ишларини бир зум ҳам тўхтатмаяпти.
Таркибга куни-кеча икки нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Уларнинг бири дарвозабон Абдукарим Муҳамедовдир. Хуқуқий жиҳатдан «Бунёдкор» аъзоси бўлган иқтидорли посбон кеча жамоа қароргоҳига етиб келди ва машғулотларга қўшилди. Муҳамедов 1994 йилда таваллуд топган. Бунгача асосан ёшлар ва биринчи лига мусобақасида харакат қилган. Бўйдор бўлган Абдукарим эндиликда «Андижон» мураббийларида илиқ таассурот қолдириш учун машғулотларда астойдил ишламоқда.

Ундан ташқари куни-кеча жамоамиз сафига ҳужумкор ярим ҳимоячи Шаҳзодбек Каримов ҳам келиб қўшилди. 1992 йилда туғилган ушбу футболчи мавсум-2016ни Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўтказган.

Айни дамда ҳар икки футболчи ҳам кўрикда эканлигини айтиб ўтиш лозим. Агарда уларнинг хатти-харакатлари мураббийларга маъқул келса, шартнома имзоланади.
Дарвоқе, бугун «бургутлар» навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга чиқади. Бу сафарги рақиб ҳам яна «Ёзёвон-Лочинлари»дир. Фақат бу галги ўйин Ёзёвонда ўтади.

"Андижон" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика