Latest news

11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  1 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  4 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   72 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  8 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  34 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  14 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3

"Андижон": "Металлург"га қарши ўйин олдидан таркибда жиддий йўқотишлар бор News

"Андижон": "Металлург"га қарши ўйин олдидан таркибда жиддий йўқотишлар бор

Бугун “Андижон” жамоамиз Бекободда “Металлург” билан куч синашади.

Бўлажак учрашувга “бургутлар” ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга харакат қилди. Мазкур баҳсга тайёргарликнинг сўнгги босқичи Тошкентдаги “Геофизика” қароргоҳида олиб борилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов маълум муддат керакли муолажаларни олгач, клубга қайтди. Машғулотлар Бахтиёр Аъзамовичнинг бошчилигида ўтказилди.

Ўтган турда “Шўртан”дан учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар “Металлург”га қарши кечадиган баҳсда имкон қадар очко олишга бор кучларини бериб харакат қилиши табиий.

Аммо таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд. Хусусан Иброҳим Отахоновнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

Неманья Йованович эса юртига жўнаб кетганди. Унинг хужжатларида муаммо юзага келгани боис сербиялик ҳужумчининг ортга қайтиши бироз кечикди.

Ҳимоячи Жавлон Гусейнов жарохат сабаб бир ой муддатга сафдан чиққан. Иқбол Бобохонов ҳам жарохатдан сўнг аста-секин тикланиш жараёнида ва у бўлажак баҳсга тайёр эмас.

Ярим ҳимоячи Отабек Валижоновда ҳам жарохат билан боғлиқ муаммо борлиги сабаб “Металлург”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Шунингдек Алишер Шоғуломов ва Абдумалик Абдуллаев ҳам айрим сабабларга кўра айни дамда жамоа ихтиёрида эмас.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика