Latest news

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

"Андижон" "Машъал" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда News

"Андижон" "Машъал" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Маълумки, 6 апрель куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лига ўйинлари старт олади.

Жумладан, шу куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида лиганинг икки фаворити дея эътироф этилаётган «Андижон» ва «Машъал» ўзаро тўқнаш келади. Албатта, бу эски танишларнинг янги тўқнашуви кўпчиликни катта ҳаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди.

Элдор Сакаев бошқарувидаги «бургутлар» чемпионатнинг илк ўйинида қандай бўлмасин мухлисларга ғалаба тақдим этиши шарт. Буни айни дамда жамоанинг ҳар бир аъзоси яхши ҳис этиб турибди. Андижонликлар бўлажак учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа кеча жорий йил ҳисобидан илк бор «Соғлом авлод» стадионида машғулот ўтказди. Дарвоқе, майдоннинн холати кундан-кунга ижобий томонга ўзгариб бораётганини айтиш лозим.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, асли андижонлик бўлган. Аммо бунгача Тошкентнинг «Пахтакор» ва Навоийнинг «Қизилқум» жамоаларида ўйнаб юрган Бегзод Ғанижонов бу йил «Андижон»га таклиф этилди. 20 ёшли ҳужумчидан мураббийларнинг умиди катта.

Шунингдек ўтган мавсум «Андижон» шарафини ҳимоя қилган Қаҳрамон Маҳамаджонов жорий мавсум бошқа клубга ижарага бериладиган бўлди. Тажрибали ҳимоячига Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Аммо бу ўтиш расман тўлиқ амалга ошмаганини ҳам айтиб ўтиш даркор. Бош мураббий унинг ўрнини «Бунёдкор»нинг иқтидорли ўйинчиси Нодир Мавлонов билан тўлдиришга қарор қилди. 22 ёшли футболчи майдон марказида харакат «қора мехнат» билан шуғулланиш билан бирга, стандарт вазиятлардан ҳам кўпинча унумли фойдалана олади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика