"Андижон" легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди
		
		11 feb 2024 18:35
        News	
	 
				 
				"Андижон" легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди
"Андижон" клуби янги мавсум учун тайёргарлиги жараёнида селекцияда ҳам режалаштирилган ишларни олиб бормоқда. Ниҳоят, мухлисларни қизиқтирган янгиликларга ҳам етиб келмоқдамиз. Жамоамиз сафи бир қатор янги футболчилар билан тўлдирилмоқда.
Жумладан, Анталиядаги йиғинда "Андижон" таркибига қўшилган македониялик Демир Имери билан шартнома имзоланди ва эндиликда ушбу ўйинчи расман жамоамиз аъзосига айланди.
Демир Имери. 1995 йилнинг 27 октябрь санасида Македониянинг Кисево шаҳрида таваллуд топган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ва қанотда ҳам тўп суради.
Футболчи фаолияти давомида "Работнички" (Македония), "Шкендия" (Македония), "Хоризонт" (Македония), "Ренова" (Македония), "Камза" (Албания), "Кеми Кингс" (Финляндия), "Моста" (Малта), "Олимпик Донеск" (Украина), "Влажния" (Албания), "Эгнатия" (Албания) ҳамда "Атирау" (Қозоғистон) клубларида тўп сурган.
Демир, "Андижон"нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", — дейилади клуб хабарида.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments