Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  1 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  175 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

“Андижон”: Клуб лагерида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди News

“Андижон”: Клуб лагерида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бўлса керак, ПРО-Лига иштирокчиси “Андижон” жамоаси айни дамда мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкент вилоятининг, Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоанинг ўқув-йиғин машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бугун жамоа истиқомат қилаётган “Зером” меҳмонхонасининг мажлислар залида клубнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни “Андижон” футбол клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисаломов олиб борди. Шунингдек йиғилишда клубнинг директорлар кенгаши аъзолари, жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилар иштирок этди.
Ушбу йиғилишдан кўзланган мақсад, мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик жараёнини янада кучайтириш, белгиланган вазифа – Суперлигага чиқиш ва мамлакат Кубоги баҳсларида имкон қадар финалга қадар етиб бориш масалалари бўйича атрофлича гаплашиб олинди.

Йиғилишнинг кириш қисмида клуб бош директори Маъруфжон Жамолдинович сўз олар экан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
- “Андижон” профессионал футбол клуби ПРО-Лиганинг дастлабки қисмини юқори кайфиятда якунлади. Бунда бутун жамоанинг хиссаси беқиёс. Жамоанинг футболчилар олдида қарздорилиги деярли ёпилди. Шунингдек ўтган йиллар бўйича жамоада ойлик маошлари қолиб кетган – Расул Раҳмонов, Абдулатиф Абдуқодиров, Акбар Ходжаев сингари футболчилар билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари якунига етказилди. Бундан ташқари “Андижон” футбол клубини мавсумнинг иккинчи қисмига янада пухта тайёрлаш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги мўжазгина қароргоҳда йиғин ташкил этилди. Бунга жавобан сизлардан эндиликда фидоийлик талаб қилинади. Таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида селекция ишларига ҳам жиддий урғу бердик. Бунгача Суперлига клубларида фаолият юритиб келаётган маҳоратли футболчилар – Никита Рибкин (“Металлург”), Фарҳод Мираҳматов (“Сўғдиёна”), Дониёр Ҳасанов (“Сўғдиёна”), Нодирхон Камолов (“Қизилқум”), Даврон Маматов (“Нефтчи”), Суннат Эрматов (“Нефтчи”) таклиф этилиб, расмий келишувга эришилди. Шунингдек мавсумнинг биринчи қисмида “Хоразм” жамоаси шарафини ҳимоя қилган чемпионат тўпурари Қадамбой Нурметов ҳам таклифимизни рад этмасдан “Андижон”да ўйнашга рози бўлди. Бунинг учун Суперлига клубидан келган ва умуман жамоамизга янги келиб қўшилган футболчиларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Уларга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламан.
Эндиликда клубнинг ҳар бир аъзоси бир мақсад йўлида янада жипслашиб харакат қилинса, албатта мухлислар орзиқиб кутган Суперлига йўлланмасини ҳам қўлга кирита оламиз. Ишонаманки, ушбу вазифани бажариш учун мураббийлар штаби ва футболчиларнинг маҳорати етарли.  

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Илдар Сакаев сўз олиб қуйидагиларни баён қилди:
- ПРО-Лига ўйинларининг ҳеч бири бу йил осон ўтаётгани йўқ. Шунга қарамай “Андижон” футбол клуби мавсумнинг биринчи қисмини юқори ўринда тугатди.  Раҳбарият жамоани бу йил Суперлигага олиб чиқиш вазифасини қўйган. Хусусан, Андижон вилояти ҳокими, “Андижон” профессионал футбол клуби президенти  Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қабулида бўлганимда, ҳамиша жамоани бу йил кучлилар сафига қайтариб, Андижон халқига яхши кайфият улашишимиз кераклигини таъкидлайди. Албатта бу мақсад йўлида клуб бош директоридан тортиб, мураббийлар штаби, футболчилар ва оддий ишчи ходимигача астойдил курашиш талаб этилади. Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Чирчиқ шаҳрида кўнгилдагидек йиғин ўтказиш учун раҳбарият томонидан қулай шароитлар яратиб берилди. Таркибни янада кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан хайрлашишимизга тўғри келди ва уларнинг ўрнига Суперлига клубларидан маҳоратли ўйинчилар таклиф этилди.
Шундай экан эндиликда ҳар бир футболчидан ўз ишига профессионаллик ва фидоийлик талаб этилади.
Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, ҳеч бир футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Шу боис машғулотда ҳамма ўз устида кўпроқ ишлаши лозим.


Йиғилишда “Андижон” жамоаси сардори Иброҳим Отахонов ҳам сўз олиб, футболчилар номидан фикр бидирар экан, раҳбарият томонидан жамоага бўлаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, мавсумнинг иккинчи қисмига жангавор таркиб билан кириб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек Иброҳим Отахонов келгусида раҳбарият томонидан молиявий жиҳатдан янада рағбатлантириб турилса, мақсадга эришиш янада осон кечишини билдирди.
Йиғилиш сўнггида жамоага янги таклиф этилган янги футболчиларни клуб бош директори бирма-бир таништириб ўтиб, уларга таклифимизни рад этмасдан ПРО-Лига клуби бўлсада “Андижон”га келишгани учун яна бир бор миннатдорчилик изҳор этди.
Ўз навбатида янги келиб қўшилган футболчилар ҳам бу йил “Андижон”га астойдил ёрдам бериш учун келишганини билдириб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун бор куч ва маҳоратини ишга солишларини айтиб ўтди.
Шу тариқа “Андижон” футбол клубининг мазкур йиғилиши дўстона ва ишчан руҳ остида якунига етди.

“Андижон” матбуот хизмати.  


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика