Latest news

08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  1 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  11

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди News

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда футбол учрашувлари ҳамда машғулотлар вақтинча 15 март куни тўхтатилган эди.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, барча жамоалар сингари “Андижон” жамоаси ҳам карантирга йўл олган эди. Орадан маълум муддат ўтгач, ЎзПФЛ Суперлига жамоаларига машғулот ўтказиш учун расман рухсат берди.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси аъзолари ўтган куни Янгиер шаҳрига тўпланишди. Машғулотларни бошлашдан олдин клуб раҳбарият, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтди ва унда клуб раҳбарияти футболчилардан карантин қоидаларига жиддий амал қилишларини талаб қилди.

Сўнгра, “Андижон” жамоаси янги бош мураббий Виктор Кумиков қўл остидаги расмий биринчи машғулотларини ўтказди.

“Андижон” жамоаси икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашувини ўтказди.

Унда Виктор Кумиков таркибни қуйидагича танлади:

“Кўклар”:
Ислом Абдуллаев, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Сирож Мелиев, Артём Литвяков.

“Яшиллар”: Арслан Ахроров, Асилбек Азизов, Нодир Мавлонов, Эммануэль Аривачукву, Фарҳод Мираҳматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Бахтиёр Қосимов, Ибэ Окоро, Дониёр Абдуманнопов, Тимур Усманов, Муҳаммад Йўлдошев.

Ушбу назорат учрашувида “Кўклар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов ва Фарҳод Бекмуратов муаллифлик қилишди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика