Latest news

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  236 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди News

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Tags :  "Андижон"
Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этди.

"Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Андижон” жамоамиз раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этдилар. 

Маълумки, Ўзбекистон бўйича энг ашаддий ва жонкуяр ишқибозлар айнан “Андижон” фанатлари ҳисобланади. Айниқса, ўйин давомида жамоамизни қўллаб-қувватлашда уларнинг ижодкорлиги, мухлислик даражаси жуда баланд. Шунинг учун улар нафақат ўйинда, балки ўйиндан ташқари ҳолатда ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ҳамма вақт “Андижон” учун қайғуриб келишади. 

Клуб раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув ташкил этилиши ҳам бежиз эмас, аслида. “Бобур Арена”даги мулоқот очиқ ва шаффофлик руҳи асосида ўтказилди ва унда ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. 

Шунингдек, мазкур учрашув самимий ва дўстона алоқаларга асосланган ҳолда бўлиб ўтди. Ўтган вақт давомида жонкуяр ишқибозларимизни қизиқтираётган ва жавоб излаётган саволлари йиғилиб қолганлиги учун ҳам мазкур учрашув уюштирилди. 

Масалан, жамоамизга бу йил таклиф қилинган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ўз голлари ва ўйинлари билан қандай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатяпти ва мухлисларнинг меҳрини қозонишга улгурди. Тўпурарлар орасида бораётгани сабабли охирги пайтларда Хебайга Суперлиганинг бошқа клублари қизиқиш билан қараётгани тўғрисида гап-сўзлар тарқалди. Ишқибозлар эса бу борада анча хавотирга тушиб қолишгани сабабли клуб бош директорига албаниялик легионер масаласида савол билан мурожаат қилдилар. 

Улуғбек Мирзаев Хебайни “Андижон” билан амалда 2 йиллик шартномаси борлигини ва бошқа клубга кетиш ҳақида гап-сўз йўқлигини айтди. Қолаверса, Хебайга вақти келиб хориж клубларидан яхши таклиф бўладиган бўлса, ана шунда "Андижон"  манфаатидан келиб чиқиб, ундан даромад топиш учунгина хорижга трансфер қилиниши мумкинлиги ҳам қўшимча қилиб ўтилди. Айни пайтда албаниялик легионернинг ўзи ҳам “Андижон”га мослашиб олганини ва бу ердаги фаолиятидан мамнунлигини яширмаяпти. Шундай экан, Хебай масаласида ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, молиявий масалалар бўйича ҳам саволлар бўлди. Ҳозирда аксарият клубларда бу каби қийинчиликлар йўқ эмас.  Чунки қайсидир футбол клубини молиялаштириш осон жараён ҳисобланмайди. 

“Андижон”да ҳам бу борада ўзига яраша муаммолар бор. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Негаки, яқинда клубга “Ўзавтосаноат” АЖ бош ҳомий сифатида бириктирилган ва тез орада расман молиялаштириш бошланади. Бу хусусида клуб бош директори мухлисларга маълум қилди. Мавжуд қарздорлик эса шубҳасиз бартараф этилади.

Умуман олганда, учрашувда жуда кўплаб мухлислар қатнашишди ҳамда барчага муҳим бўлган, долзарб масалаларга ойдинлик киритилди. 

Шу билан бирга "Бобур Арена" стадионидаги ишлар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Янги чим ўрнатилгани, майдон сифати эндиликда ҳавас қиладиган даражага келтирилгани эътиборга молик. Прожектор масаласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Ишқибозлар бу борада ҳам ўзлари учун қўшимча маълумотларга эга бўлдилар. Жамоамизнинг ўз стадионига қайтишини ҳамма интиқлик билан кутаётгани рост. Барчаси тез орада бартараф этилиши учун амалий ишлар олиб бориляпти. 

“Андижон” клуби ҳар доим мухлислар учун, уларни ўз ғалабалари билан хурсанд қилиш мақсадида ўйнайди. Шунинг учун ҳам клуб ва мухлислар ўртасида бирдамлик, ҳамжиҳатлик ришталари ўрнатилган. Келгусида яна шундай учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Олдинда эса жамоамизни 27 май санасида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида водий дербиси доирасида Яйпаннинг “Турон” клубига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Жамоамизнинг бутун эътибори бўлажак баҳсга қаратилган. Ўз навбатида Ўзбекистонда 1-рақамли бўлган Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги жонкуяр фанатларимиз ижобий натижа кутишяпти ва улар бунга ҳақли. 

Шундай экан, 27 май куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. Зеро, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга қўшимча куч бағишлайди", -дейилади клуб берган хабарда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика