Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди News

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди

Tags :  Андижон
Маълумки, “Андижон” футбол клуби жорий мавсум ПРО-Лигада иштирок этиб, муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти 28 декабр куни байрам тадбирини ташкил этди. Мазкур тадбир шаҳардаги ҳашаматли “Андижон” тантаналар саройида ўтказилди.

Унда “Андижон” жамоаси мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи ходимлар, “Андижанка” аёллар жамоаси футболчи қизлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят футбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Шунингдек Андижон вилоятида спортни хусусан футболни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган кишиларнинг айримлари ҳам эътибордан четда қолмади. “Андижон” ишқибозлар клуби фаоллари ва фахрий мухлислар ҳам тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилди.

Байрамона руҳда ўтган кечада маҳаллий санаткорлар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан кечага завқ улашган бўлса, раққоса қизлар ўзларининг ўйинлари билан “оғалар” кулгу гуруҳи эса аскиялари билан меҳмонларга юқори кайфият улашди.

“Андижон” футбол клуби раҳбариятининг талқинига кўра, ҳар бир чизиқ бўйича жамоа сафида харакат қилган йилнинг энг яхшилари эълон қилиниб, уларнинг видео роликлари катта экранда намойиш этилди.

Бундан ташқари йил давомида “Андижон” жамоасини оммавий ахборот воситасида кенг тарзда ёритиб борган бир қатор журналистлар клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

Шу тариқа тадбир кўтаринки руҳда якун топди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика