Latest news

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди News

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан яқинда Андижон Давлат Университетида жамоа вакиллари ва талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Вилоят футбол ассоциацияси, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда Андижон Давлат Университетининг ректор, декан, устоз ва талабалари иштирок этди.

Маълумки, “Андижон” футбол клубининг бир қатор ўйинчилари илгари айнан ушбу олий даргоҳда таълим олган ва бугунги кунда ҳам университетда бир нечта футболчи талабаларимиз мавжуд.

Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад, “Андижон” футбол клуби ва АДУ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки томонламалик фойдали лойихаларни амалга ошириширдир.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти олий даргоҳга ташриф буюрар экан, меҳмонларни университети ректори Акромжон Юлдашевнинг шахсан ўзи кутиб олди ва ташрифдан мамнун эканлигини яшириб ўтирмади.

Конферения залида ташкил этилган очиқ суҳбат жараёнида Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов, “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов, “Андижон” ФК бош директор ўринбосари Ариф Маматказин, бош мураббий Александр Хомяков ва жамоанинг фахрий футболчиси, бугунги кунда АДУ талабаси бўлган Иброҳим Отахонов тадбирда сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида университет ректори А.Юлдашев ҳам жамоа фаолиятига бефарқ эмаслигини, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришилганида қувонаётганини яшириб ўтирмади.

АДУ талабалари ҳам тадбирда ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бош мураббийга турли саволлар ва тилакларини билдириб ўтганини айтиш лозим.

Мазкур учрашув чоғида “Андижон” ФК ва Андижон Давлат Университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Унда ҳар икки томон бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Хусусан, “Андижон” ФК ва вилоят футбол ассоциациясининг амалий кўмаги билан келаси йил вилоят биринчилигида университет жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Учрашув сўнггида “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов клуб рамзи туширилган бир қатор эсталик совғаларини жамоа номидан Андижон Давлат Университети ректори Акромжон Юлдашевга тақдим этди.

Ўз навбатида университет номидан ҳам ректор А.Юлдшаев “Андижон” ФК вице-президенти М.Абдисаломовни мамлакатимизда спортни, хусусан футболни ривожлантиришда қўшиб келаётган хиссаларини доимо юксак қадрлашини ифода этиб, махусус диплом билан тақдирлади.

Тадбир шу тариқа самимий ва ишчан рухда якунига етди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика