«Андижон» ФК Тошкентда
29 oct 2016 11:26
News
«Андижон» ФК Тошкентда
Жамоамиз аъзолари кеча Тошкент шаҳрига етиб келди ва «Miracle» меҳмонхонасига жойлашди. Бўлажак учрашувга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Ўйинолди машғулот кеча «Солиқчи» стадионида ўтказилди. Бугун тушликдан сўнг Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиқилади. Азамат Бобожонов жарохати сабаб бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборади. «Андижон» бугун оқ рангли либосда харакат қилади. Айтиш керакки, жамоамиз шу кунга қадар Олмалиқдан ғалаба билан қайтмаган.
Насиб қилса бугун ушбу қора анъанага барҳам берилади ва мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Йигитларнинг кайфияти яхши. Улар ҳам уч очко ниҳоятда зарур эканлигини тушуниб турибди. Дарвоқе, бугун жамоамиз сафида Азамат Исроилов, Жавлон Гусейнов, Дилшод Жўраев, Рўзимбой Аҳмедов сингари футболчилар собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Аксинча «Олмалиқ» таркибида собиқ футболчиларимиз, Отабек Валижонов ва Мўйдин Мамазулумов бўлиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, «Олмалиқ» - «Андижон» учрашуви соат 16:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments