Latest news

09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 08:50Ўртоқлик учрашувлари. "Тоттенхем" "Нюкасл" билан, "Аякс" эса "Монако" билан дуранг ўйнади. "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  0 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  12

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади News

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади

Биринчи лиганинг 34-турида сафарда «Хотира-79» билан ўйнаган андижонликлар бир кунлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришди.

Кеча жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва чемпионатнинг сўнгги икки турига жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Тушликдан сўнг футболчилар Бўстон даҳасида жойлашган «БЎФМ» майдонида тикланиш машғулотларини ўтказди. Бош мураббий Усмон Тошев ва мураббий Фарруҳ Ҳамроев маълум сабабларга кўра, кечаги машғулотда иштирок эта олмади. Шунинг учун машғулотларга маҳаллий мураббийлар - Искандер Галиулин, Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов бошчилик қилди. Ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Бахтиёр Қосимов навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Афуски Акмал Ортиқов ва Акмал Холматовни жарохатлар безовта қилмоқда. Аммо шунга қарамай ушбу футболчилар айни дамда жамоа билан бирга бўлиб, олий лигага чиқиш йўлида жамоадошларига руҳан далда бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «бургутлар» 29 октябрь, якшанба куни «Соғлом авлод» стадионида Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг «Ғаллакор» жамоасини қабул қилади. 1 ноябрь, чоршанба куни эса чемпионатнинг сўнгги турида «Зомин»ни қабул қилади. Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти соат 15:00га белгиланган. 

Мухлисларни стадионга чорлаймиз! Зеро, ишқиболарнинг далдаси «Андижон» учун ниҳоятда зарур!


«Андижон» матбуот хизмати.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика