Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверди 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  95 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

«Андижон»: «Бунёдкор» билан ўйин олдидан News

«Андижон»: «Бунёдкор» билан ўйин олдидан

Бугун Андижонда катта футбол. «Соғлом авлод» стадионида «бургутлар» чемпионатимизнинг етакчи клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради.
Олий лигада қолиш учун курашаётган «Андижон» бугун  қандай бўлмасин ўз майдонида ютқазмасликка уринади. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, «қалдирғочлар» шу кунгача Андижонда умуман мағлуб бўлмаган. Кўрамиз, жамоаларнинг 18-тўқнашувида омад кимга кулиб боқаркин. «Бунёдкор» жамоаси кеча тушликдан сўнг Андижон шаҳрига етиб келди ва «Vella elegant» меҳмонхонасига бориб жойлашди.

Бугун дисквалификация туфайли ҳар икки жамоа таркибида майдонга туша олмайдиган футболчилар бор. Мезбонлар сафида марказий ҳимоячи Бобур Акбаров бўлса, меҳмонлардан Сато Минори сариқ карточкалари сони 4тага етгани муносабати билан бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Бугунги учрашувни андижонликлар қизил, тошкентлик футболчилар эса оқ рангли либосда ўтказадиган бўлди.

Дарвоқе, кеча ёшлар лигасида «Андижон» жорий мавсум чемпиони «Бунёдкор» ўринбосарларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб бугунги учрашув соат 15:30да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика