Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

“Андижон”: Бугунги машғулотлар ҳақида News

“Андижон”: Бугунги машғулотлар ҳақида

Tags :  Андижон
Жамоамиз аъзолари бугун икки маҳал шуғулланди.

Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонларда ўтмоқда. Эрталаб мураббийлар штаби асосий урғуни футболчиларнинг жисмоний холатига қаратган бўлса, тушликдан сўнгги машғулотда тўп билан ишланди. Жамоа таркибига бугун Ғулом Ўрунов келиб қўшилди. Аввал хабар берганимиздек, ушбу футболчи жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Ундан ташқари дарвозабон Акмал Турсунбоев ва ҳужумчи Алишер Шоғуломовни ҳам йиғинга келиб қўшилганини айтиш лозим. Турсунбоевни мухлисларимиз яхши билишса керак, 2013 йилги мавсумда “Андижон” дарвозасини қўриқлаганди. У хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” аъзоси ҳисобланади. Алишер Шоғуломов эса охирги пайтларда “Бухоро” йиғинида иштирок этиб келаётганди. Ушбу футболчи илгари Бахтиёр Ашурматов қўли остида “Гулистон”да ўйнаганини эслатиш жоиз. Шу боис мураббий унинг имкониятини яхши билади. Агарда ушбу футболчилар билан клуб ўзаро келишувга эришса, жорий мавсумни "Андижон"да ўтказишади. 

Бунгача “Андижон” йиғинида бўлган ва ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Эргашев, Акбар Ходжаев ва Бекзод Ғозиев жамоа билан хайрлашди. Қолаверса “Қизилқум”дан таклиф этилган Фарруҳ Ҳайдаров ҳам эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Ушбу футболчиларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда таркибга яна янги футболчилар келиб қўшилиши мумкин. 


"Андижон" матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика