Latest news

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  3 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

«Андижон» бугун «Обод» билан ўйнади News

«Андижон» бугун «Обод» билан ўйнади

Тошкентда йиғин ўтказаётган андижонликлар янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро маслаҳатлашган холда бу йил асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратиб, вилоятдаги иқтидорли ўсмирларни тарбиялаш асосий вазифалардан бири дея белгилаб олинди. Шу боис мураббийлар пойтахтдаги йиғин чоғида кўпроқ андижонлик бўлган аммо бугунги кунда бошқа жамоалар ихтиёрида бўлган футболчиларни таркибга жалб этиб, уларни кўрикдан ўтказмоқда.

Тошкентдаги йиғин чоғида жамоамиз кун ора синов-назорат учрашувларини ташкил этиб бормоқда. Мақсад амалиётни ошириш ва жамоавий ўйинни янада шакллантиришдир. Кеча «Пахтакор»га қарши баҳсда андижонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугун ҳам жамоамиз олий лиганинг бошқа бир вакили - Тошкентнинг «Обод» жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз руҳ остида ўтган учрашувда «Андижон» рақибига жиддий қаршилик кўрсатди. Якунда тажриба бироз устунлик қилиб «Обод» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Андижонликларнинг голларига Хусниддинов билан Абдувоҳидов муаллифлик қилди.

Виталий Легай шу куни бошланғич таркибда қуйидагиларни майдонга туширди: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин Хусниддов, Ғайрат Жўраев, Бахтиёр Қосимов, Абдулазиз Ёқубов.

Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Жаҳонгир Мақсудов, Санжар Асқаралиев, Мақсуд Мақсудов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.

Энди «Андижон» 17 февраль куни «НБУ-Осиё»га қарши синов-назорат учрашувини ташкил этади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика