Latest news

00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  2 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  12 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  4 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  2 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  4 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  0 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:20Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...  1 21:47Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради  1 21:18Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?  8 20:49Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти  1 20:10Ўзбекистон МТЖнинг КХДРга қарши ўйиндан олдинги аъло кайфиятда ўтган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:42ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши оқ либосда ўйнайди  5 19:04Одилжон Ҳамробеков: "Ушбу учрашувлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барча тушуниб турибди"  4

«Андижон» бугун «Норин»ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

«Андижон» бугун «Норин»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Виталий Легай бошқарувидаги «Андижон» янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилмоқда. Жамоа айни дамда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.

Мураббийлар кўрикда бўлиб турган футболчиларни кун ора синов-назорат ўйинларини ташкил этган холда кўздан кечирмоқда. Бугун ҳам навбатдаги ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Ҳаққулободнинг «Норин» жамоаси Андижонга ташриф буюрди. Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «ФИМИ» стадионида кечган учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозониб мухлисларини қувонтирди. Гарчи баҳс ўртоқлик мақомини олган бўлсада майдонда футболчилар ғалаба илинжида бор кучларини бериб харакат қилди. Айниқса тўп учун курашларда футболчилар бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Натижада аввалига меҳмонлардан Жавлон Искандаров кейинчалик мезбонлардан Қаҳрамон Маҳамаджонов ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувнинг тафсилотларига тўхталишдан аввал шуни айтиб ўтиш жоизки, «Норин» таркибида шу куни Фарруҳ Турдалиев, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев, Жавлон Искандаров, Шукур Жумабоев, Элдор Эргашев ҳамда Сарвар Сафаров каби ўйинчилар харакат қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очди. Мақсуд Маҳмудов бурчак зарбсини амалга оширди. Ҳаволатиб жарима майдони ичига узатиб берилган тўпни Бахтиёр Қосимов боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 1:0. Танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, захирадан янги кучларни чиқара бошлади. Бу кўпроқ «Андижон»га фойда келтирди. Айниқса ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов майдонга тушиб, ўйинни янада кучайтирди. Айнан у иккинчи голга ассисентлик қилди. Тўп билан рақиб жарима майдони сари юриш қилиб, икки-уч футболчини алдаб ўтган холда тўпни янада қулай вазиятда турган Абдувоҳидовга етказди. Алишер эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ўтган мавсум ёшлар лигаси баҳсларида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган Алишер Абдувоҳидовдан бу йил мухлисларнинг умиди катта бўлмоқда. Ниҳоят у норасмий ўйин бўлсада, голлари ҳисобини очиб олди. Умид қиламизки, иқтидорли ҳужумчимиз чемпионат давомида ҳам голлари билан жамоага катта фойда келтиради.

Ўйиндаги бошқа голларга тўхталиб ўтамиз. Вазиятларнинг бирида «Норин» футболчилари ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Элёр Мўйдинов ўзини кўрсатди - 2:1.

Шундан сўнг андижонликлар бунга жавобан яна иккита тўп киритди. Шотурсунов тўпни эгаллаб олиб рақиб жарима майдони сари юриш қилди. Ўз постини ташлаб чиққан посбон Фаррух Турдалиевни ҳам усталик билан алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билди - 3:1.

Шундан сўнг мезбонлар ҳотиржамликка берилмади. Аксинча заҳирадан майдонга чиққан ёшлар катта иштиёқ билан ҳужум ташкил эта бошлади. Аваз Олимжонов жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба йўллади. Турдалиев тўпни аранг муштлари билан уриб қайтарди. Қайтган тўпга зарба бериш учун жуда қулай турган Фарруҳ Шотурсунов боши билан осонгина дарвозани ишғол этиб ўз дублини расмийлаштирди. Шу тариқа учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Энди навбатдаги назорат учрашуви 4 март, шанба куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши кечади.

02/03/2017
Назорат учрашуви.
«АНДИЖОН» - «НОРИН» 4:1
Андижон. «ФИМИ» стадиони.
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

«АНДИЖОН»:
Лочин Долимов
Мансур Маҳсудов
Қаҳрамон Маҳамаджонов
Аҳрор Ўктамов
Фарруҳ Мирзаев
Бахтиёр Қосимов
Жаҳонгир Мақсудов
Абдулазиз Ёқубов
Мақсуд Маҳмудов
Шаҳзод Каримов
Алишер Абдувоҳидов.

ЗАХИРАДАН ТУШГАНЛАР:

Азиз Абубакиров
Хусниддин Хусниддинов
Фарруҳ Бекмуратов
Дилёр Расулов
Аваз Олимжонов
Фарруҳ Шотурсунов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика