Latest news

11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  1 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  12 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  14

«Андижон» бугун назорат ўйинини ўтказди News

«Андижон» бугун назорат ўйинини ўтказди

Tags :  Андижон
Ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган андижонликлар бугун навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказди.

Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида биринчи лига вакили «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасига қарши ўткан ўйинда футболчиларимиз ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда бош мураббий Виталий Легай кеча вилоят ҳокими кубоги финал баҳсида иштирок этмаган тажрибали ўйинчиларга имкон берди. Айтиш лозимки, бугунги баҳсда меҳмон ўйинчилари ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Ўйинда аввалига Иброҳим Отахонов пенальтидан ҳисобни очган бўлса кейинроқ ёзёвонликлардан Шаҳбоз Абдураҳмонов жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда эса захирадан майдонга тушган Бахтиёр Қосимов таҳминан дарвозага 20-25 метрлар узоқликда белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди. Учрашувда бошқа гол қайд этилмади ва андижонликлар иродали ғалабани қўлга киритди.

25/02/2017
Назорат учрашуви.
«АНДИЖОН» - «ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» 2:1.
Ҳакамлар:

Шамшир Қўлдашев
Элзиёд Исомуддинов
Хушнуд Суюнбоев.

«АНДИЖОН»:
35. Лочин Долимов
26. Қаҳрамон Махамаджонов
15. Абдурасул Комилов
28. Акбар Ходжаев
70. Ойбек Нурматов
55. Санжар Асқаралиев
8. Фарҳод Бекмуратов
6. Иброҳим Отахонов
22. Мақсуд Маҳмудов
44. Камрон Абдуҳамидов
32. Алишер Абдувоҳидов.

Захирадан майдонга тушганлар:
60. Хусниддин Хусниддинов
34. Шаҳбоз Жумабоев
25. Муҳаммадюсуф Абдумажидов
19. Аҳрор Ўктамов
91. Алишер Тўхтасинов
10. Бахтиёр Қосимов.

ГОЛ: Иброҳим Отахонов (пен). Бахтиёр Қосимов. Шаҳбоз Абдураҳмонов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика