«Андижон»га ЖЧ-2003 иштирокчиси қўшилди
03 feb 2018 12:58
News
«Андижон»га ЖЧ-2003 иштирокчиси қўшилди
Элдор Сакаев бошқарувидаги «бургутлар» бугун тушликдан «Бунёдкор» ёшлар жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Таркибни тажрибали ўйинчилар ҳисобига кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда андижонликлар лагерига мамлакатимиздаги таниқли футболчиларидан бири - Ислом Иномов келиб қўшилди. Ўтган мавсум супер лига вакили «Олмалиқ»да ўйнаган футболчи, 2009 йилги мавсумда ҳам «Андижон» шарафини ҳимоя қилганди.
Бундан ташқари Иномов футболчилик фаолияти давомида «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» каби жамоаларда харакат қилиб, бир қатор совринларни қўлга киритган.
Шунингдек тажрибали футболчи 2003 йили ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қатнашчиси, турли ёшдаги терма жамоалар ва Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси ҳам саналади.
Айни дамда Ислом Иномов «Андижон» машғулотларида иштирок этмоқда.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments