Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди News

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди

"Андижон" Ильдар Маматказин ва Владимир Бубанья билан хайрлашди.

"Жамоамиз қишки селекция ишларини давом эттирмоқда. Таркибга янги футболчилар таклиф қилинаётгани билан бир қаторда жамоамиз сафини тарк этаётган футболчилар ҳам бор. Яқинда 7 нафар ўйинчи билан хайрлашилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Бу сафар “Андижон” жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган яна икки нафар футболчилар – Владимир Бубанья ва Ильдар Маматказин билан ҳам шартнома якунлангани сабабли дўстона равишда хайрлашилди. Улар жамоамизнинг сардорлари сифатида оъзларидан ёрқин таассурот қолдира олдилар. 

Маълумот учун, Бубанья “Андижон”да уч йил давомида тўп сурди. У шу вақт мобайнида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пасни амалга оширди.

Ильдар Маматказин эса фаолиятининг катта қисмини “Андижон” учун бағишлади. Катта футболга айнан “Андижон”да кириб келган ва футболчи сифатида илк қадамларини “Бургутлар”да қадам босди. У жамоамиз сафида ҳаммаси бўлиб, 132 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. Шунингдек, голли пасларни ҳам амалга оширган.

“Андижон” клуби ҳамда унинг мухлислари жамоамизни шу пайтгача тарк этган футболчиларни ва шу жумладан Бубаня ҳамда Маматказиннинг қилган хизматларини ҳеч қачон унутмайди. Клуб мазкур ўйинчилар билан ёрқин ғалабаларни бирга нишонлади. Уларнинг кейинги фаолиятига муваффақият тилаб қоламиз.. 

Ҳаммаси учун раҳмат!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика