Latest news

08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123

"Андижон" 1 ойдан бери гол ура олмаяпти News

"Андижон" 1 ойдан бери гол ура олмаяпти

Олий лиганинг 23-турида "Андижон" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шундай қилиб, "бургутлар"нинг олий лигадаги голсиз серияси учта ўйинга етди.

Охирги марта "Андижон" футболчиси 26 август куни олий лиганинг 20-турида "Бухоро"га қарши ўйинда гол урганди. Ўшанда "Андижон" 1:4 ҳисобида ютқазган, мезбонлар ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев 86-дақиқада тўп киритганди.

Кейинги учта ўйиннинг ҳеч бирида Ориф Маматказин шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

21-турда Жиззахда "Сўғдиёна"га имконият бой берилди - 0:1. Сўнгра "Соғлом Авлод"да "Насаф" билан нурсиз дуранг қайд этилди - 0:0. Ниҳоят кеча "Машъал" билан баҳсда 0:5 ҳисоби ҳисобида мағлуб бўлди.

Маълумот учун, ушбу мавсумда энг узун голсиз серия айнан "Андижон"га тегишли. Жамоа 12-турдан 15-турга қадар кетма-кет 4та учрашувда гол ура олмай антирекорд қайд этганди.

"Бургутлар" 24-турни 1 октябрь куни ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика