Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  65 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

“Андижанка” БААда йиғин ўтказади News

“Андижанка” БААда йиғин ўтказади

Ўтган мавсум чемпионатни 3-ўринда якунлаган “Андижанка” қизлари олдига жорий йил янада юқори мақсадлар қўйилмоқда.

Жамоа 6 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Машғулотлар Андижон шаҳридаги “Дўстлик” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, клуб раҳбарияти бу йил “Андижанка” олдига чемпионлик вазифасини қўймоқда. Шунга монанд шароитлар ҳам яратиб борилаётир. Клуб вице-президенти Маъруф Абдусаломовнинг айтишича, жамоа 28 январь куни хорижда йиғин ўтказиш учун сафарга жўнаб кетади. Бу борада БАА давлати танланган. Ўзингизга яхши маълумки, қиш фаслида БАА кўплаб клубларга тайёргарлик учун қулайдир. Январь ва феврал ойида мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари ҳам айнан БААда йиғин ўтказиб қайтади. Шунингдек у ерда спарринг рақиблар топиш ҳам бирмунча осондир. Табиийки “Андижанка”нинг ушбу хориж йиғини Ўзбекистон аёллар футболида ўзига хос шов-шувли натижадир. Чунки бунга қадар асосан Қаршининг “Севинч” жамоаси чет элда машғулот ўтказиб қайтган.

Дарвоқе, “Андижанка” футбол клуби ўтган мавсум “Joma” фирмасининг спорт кийимларидан фойдаланганди. Клуб раҳбарияти узоқ изланишлардан сўнг машхур бренд “Nike” билан ҳамкорлик қилишни лозим топди ва бу борада мазкур фирма билан келишувга эришди. Шу боис жорий йил “Андижанка” ушбу фирманинг эпикировларидан фойдаланади.   

“Андижанка” ФК матбуот хизмати.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика