Latest news

00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  37 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади News

“Андижанка” 2-турни кетма-кет ғалаба билан бошлади

22 февраль куни Тошкент шаҳрида аёллар жамоалари ўртасида футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.

Илк турда 5-ўринни қўлга киритиб, навбатдаги турда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган “Андижанка” жамоаси дастлабки икки турни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ориф Маматказин бошқарувидаги “Андижанка” кеча тақвимга кўра Нукуснинг “Қирқ-Қиз” жамоаси билан куч синашди. Айтиш керакки, ушбу баҳсда қизларимиз ишончли ғалабага эришди.  

“Андижанка” – “Қирқ-Қиз” 3:0

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ойгул Яқубова (2та), Ўғилой Қўчқорова.

Бугун эса “Андижанка” Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу сафарги учрашув эса чинакамига қизларимизнинг бенефисига айланиб кетди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, футболчиларимиз ҳам рақибини ортиқча аяб ўтирмади ва жавобсиз нақд 11та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди. Ўғилой Қўчқорова ва Мафтуна Жўраева хет-трик қайд этган бўлса, Рушана Сафина дублга эришди. 

“Локомотив” – “Андижанка” 0:11

“Андижанка”: Дилафруз Ходжаева, Елена Лагуткина, Ойгул Яқубов, Ўғилой Қўчқорова, Рушана Сафина, Зиёда Тўланбоева, Рўза Асқарова, Гулнора Давронова, Мафтуна Жўраева, Моҳира Жўрабоева, Назокат Маматисақова.

Голлар: Ўғилой Қўчқорова (3та), Мафтуна Жўраева (3та), Рушана Сафина (2та), Елена Лагуткина, Гулнора Давронова, Зиёда Тўланбоева.


Энди эртага “Андижанка” қизлари Тошкент вилоятининг “Юзробод” жамоасига қарши ўйнайди. 


“Андижанка” ФК матбуот хизмати.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика