Latest news

Анчелоттининг асосий трансфер мақсади маълум News

Анчелоттининг асосий трансфер мақсади маълум

Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансфер мавсумидаги асосий мақсади тўғрисида қарор қабул қилди.

Хабарларга кўра, мадридликлар устози келаси ўн йил давомида ҳимояни мустаҳкамлаши мумкин бўлган янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.

61 ёшли италиялик мураббийнинг асосий мақсади "Севилья" футболчиси Жюль Кунде ҳисобланади, унинг трансфери қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Франциялик ҳимоячини қўлга киритиш қийин кечади, чунки Англиянинг бир нечта гранд клублари, шу жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Жюлга қизиқиш билдирмоқда.

Масаланинг бошқа томони, ушбу ёзда "Реал" сафини Рафаэл Варан ва Серхио Рамос тарк этиши мумкин ва "Қироллик клуби" фақат Кундени сотиб олиш билан чекланиб қолмаслиги мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика