Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  8 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  29 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади" News

Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 7-тур доирасидаги "Виляьрреал" (0:0)га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Биз босим ўтказишга ҳаракат қилдик, аммо улар тўпни жуда ажойиб ҳаракатлантиришди, уни назорат қилишди ва биз учун ҳаётни қийинлаштиришди. Биз ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмаганимиз аниқ. Куртуадек дарвозабонимиз борлиги эса омадимиз. У ажойиб ўйнади ва ҳақиқатдан ҳам бизни қутқарди.

Дурангдан хафа эмасман, сабаби "Вильярреал" билан шундай бўлиши мумкин. Биз чемпионатдаги йўлимизни давом эттираммиз. Мен Модрич ва Каземиро чарчади деб ўйламайман, улар Камавингадек кўп ишлашди, шундай экан бу ажабланарли эмас. Уларнинг ўйинидан қониқдим", - дейди Анчелотти.

"Реал" 17 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. "Вильярреал" эса 8 очко билан 10-ўринда жойлашган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика