Latest news

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  2 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  8 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  1 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

Анчелотти: "Агар Модрич, Кроос, Бензема ва Начо қолишни истаса, "Реал"да фаолияти сўнгигача бўлади" News

Анчелотти: "Агар Модрич, Кроос, Бензема ва Начо қолишни истаса, "Реал"да фаолияти сўнгигача бўлади"

Карло Анчелотти "Реал" жамоа етакчилари билан шартномани узайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

"Клуб ва Модрич, Кроос, Бензема ёки Начо каби футболчиларнинг келажаги аниқ. Агар улар қолишни исташса, бутун фаолияти давомида "Реал"да бўлишади. Улар ва клуб шуни мўлжаллаган. Бизда шартномаси муддати тугайдиган футболчилар кўп. Бу клуб иқтисодий аҳволини кузатиб бориши туфайли содир бўлди. Футболчилар эса келажакни хавф остига қўйишни хоҳламайдилар. Аммо фахрийларимиз учун ҳаммаси аниқ.

Ҳар бир футболчининг ўз фикри бор. Совринлар учун курашмайдиган жамоада доим ўйнашингиз ёки камроқ майдонга тушиб, лекин муҳим футболчи бўлишингиз мумкин.

Ўйинчининг муҳимлик даражаси ўйинлар сони билан эмас, балки у иштирок этадиган ўйинлар тури билан ўлчанади. "Реал"нинг барча ўйинчилари мотивацияга эга. Ҳал қилувчи ролни майдонга камроқ тушган футболчилар ўйнайди. Ўтган мавсумдаги муваффақиятларнинг катта қисми ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошламаган футболчилар туфайли эди", – деди "Реал" устози.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика