Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Анчелоти: “Иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби...” News

Анчелоти: “Иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби...”

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти Италия А сериясининг 2-турида “Ювентус”га (3:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Рақиб бизга босим ўтказишига йўл қўйиб бердик. Фабиан Руис биринчи бўлимда туринлик ҳимоячилар томонидан жуда яхши “қўриқланди” ва биз унга тўпни етказиб бера олмадик. Қарши ҳужумларда гол уриш имкони бўлсада, бу имкониятлардан фойдалана олмадик.

Роналду ва Игуаин гол урган вазиятларда ҳимоячилар ўз ўринларида эди. Учинчи гол киритилганида дарвозамиз олдида 7-8 киши бўлиб ҳимояланаётгандик.

Танаффусдан кейин Фабиан Руис фаол ҳаракат қила бошлади ва рақибларига қийинчилик туғдирди. Ҳимоя индивидуал ҳаракатлар эвазига қурилмайди. Биз иккита турда еттита гол ўтказдик, сабаби бутун жамоа борини бериб ҳаракатланмаяпти.

Кулибали терма жамоаси сафига бормайди, шу боис у икки ҳафта мобайнида биз билан шуғулланиб, керакли “форма”га кириб олиши мумкин”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика